Импорт қилсак ҳам, газимиз арзон — Грузия
Грузия табиий газ нархининг арзонлиги бўйича Европада Озарбайжондан кейин иккинчи ё учинчи ўринда туради. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили баёнот берди.
Гарибашвили Европада газ нархи кескин қимматлашганига қарамай, Озарбайжон билан тузилган битим сабабли мамлакатда нархлар нисбатан пастлигини таъкидлади: «Шунинг учун барчани масъулиятли бўлишга ва жамиятда ёлғон тасаввурлар уйғотмасликка чақираман».
Бош вазир мамлакатда бензин нархи бўйича вазиятга ҳам муносабат билдирди. Унинг айтишича, Грузия бу ёнилғи нархи (арзонлиги) бўйича дунёда 100-ўринда: «Биз на газ, на нефт чиқарамиз, Грузия — импортга қарам мамлакат. Фуқароларимизни провокацияларга берилмасликка чақираман».
Эслатиб ўтамиз, Грузиянинг йирик шаҳарларида бензин нархи ошишига қарши намойишлар бўлиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter