Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Литва Грузиянинг янги номини расман тасдиқлади

Литва Грузиянинг янги номини расман тасдиқлади

Фото: «Brama Group»

Литвада Грузиянинг янги номи — Сакартвело (Sakartvelas) расман тасдиқланди. Энди бу ном барча расмий ҳужжатларда ишлатилади. Ушбу ўзгаришлар ҳақида Литва тили давлат комиссияси раиси Аудрис Антанайтис маълум қилди.

Антанайтисга кўра, ўтган йилнинг 21 декабрь куни комисия давлатнинг расмий номини ифодаловчи Gruzija сўзини ҳужжатлардан чиқариб, ўрнига Sakartvelas сўзини киритишни тасдиқлаган.

«Комиссиянинг икки йил олдинги резолюцияси Сакартвелони иккинчи норасмий ном сифатида тасдиқлаганди. Жамоатчилик янги номни қабул қиладими — йўқми, бунинг учун муайян муддат керак бўлди. Буни қарангки, янги номни халқимиз тез ўзлаштирди. Тўғриси, буни ўзимиз ҳам кутмагандик», — деди комиссия раиси.

Грузия номи ҳам ёнма-ён, фақат норасмий равишда ишлатилаверади.

Анъанавий номни ўзгартиришни Грузиянинг ўзи сўраган, айтилишича, бу мамлакатнинг руслашган номи.

Сакартвело

Грузияликлар ўз мамлакатини Сакартвело деб аташади. Бу ном мамлакат марказидаги Картли минтақасида юзага келган. Миллий ва Византия манбаларига кўра, илк ўрта асрларда грузинларнинг ягона миллат сифатида сиёсий ва маданий шаклланиши шу ҳудудга тўғри келади.

Айни пайтда аксарият тилларда мамлакатнинг лотинча номи — Georgia (Георгия) ишлатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг