Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тбилисида гаровдагилар озод этилди, босқинчи қўлга тушди

Тбилисида гаровдагилар озод этилди, босқинчи қўлга тушди

Фото: «Sputnik»

Тбилисида микромолиявий идора биносида гаровга олинганларнинг ҳаммаси озод этилди, жиноятчи ҳибсга олинди, дея хабар берди «Sputnik» Грузия пойтахти патруль полицияси раҳбариятига таяниб.

«Тбилиси патруль полицияси раҳбари Важа Сирадзе гаровга олинган тўққиз кишининг ҳаммаси озод қилинганини, босқинчи қўлга тушганини тасдиқлади. Церетелидаги махсус операция муваффақиятли тугади, одамлардан ҳеч ким шикастланмади», — дейилади агентлик хабарида.

Аввалроқ Тбилисидаги ташкилотда тўққиз киши гаровга олингани ҳақида хабар бергандик.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужум тахминан соат 16:30 ларда содир бўлган, воқеа жойида махсус операция ўтказилган. Босқинчи банк фоизлари ва айрим дори-дармонларнинг нархини пасайтиришни, шунингдек, мамлакат ҳудудида қимор ўйинларини тақиқловчи қонун қабул қилинишини талаб қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг