Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг янги қарори эълон қилинди

Президентнинг янги қарори эълон қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Айрим ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари ваучер асосида қоплаб берилади. 

“Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-171-сон, 08.05.2025 й.) қабул қилинди. 

 Қарорга кўра, ваучер қуйидагиларга берилади:

 уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш ҳамда кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати учун:

- Камбағал оилалар реестри, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга; 

- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олувчи шахс (оила)ларга;

- шахсий ёрдамчи хизмати учун:

- I гуруҳ ногиронлик белгиланган шахсга;

- кўзи ожизлик бўйича бирламчи ногиронлик белгиланган шахсга; 

- биринчи марта ногиронлар аравачасидан фойдаланиш белгиланган шахсга.

 2025 йил 1 декабргача Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ҳузурида ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахслар учун кичик ҳажмли оилавий уйлар ташкил этилади.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг