Тбилисида тўққиз киши гаровга олинди
Тбилисида номаълум шахс тўққиз кишини гаровга олди, дея хабар берди Грузия ИИВ.
Ҳодиса Церетели проспектидаги микромолиявий ташкилотда юз берди.
Полиция ҳудудни қуршаб олган, махсус операция амалга ошириляпти.
ОАВ гувоҳларнинг сўзларига таяниб, ҳужум қилувчилар беш киши эканлиги ва улар гранаталар билан қуролланганини ёзишмоқда.
Бундан ташқари, «Рустави 2»нинг маълум қилишича, гаровга олинган икки нафар киши қўйиб юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter