Ўзбекистонлик спортчи Тбилиси гран-приси совриндори бўлди

Кеча Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли гран-при мусобақаси старт олди. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этяпти.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, 66 килограммгача бўлган вазн тоифасида гиламга чиққан ҳамюртимиз Шаҳрам Аҳадов илк жангида мезбонлар вакили Звиад Хубулурини, кейин озарбайжонлик Элчин Ҳусейновни мағлубиятга учратди. Чорак финалда эса афсуски у бразилиялик Даниэль Каргнинга имкониятни бой бериб қўйди.
Шундай бўлсада, ҳамюртимизда бронза медали учун курашиш имконияти сақланиб қолди. Ўтиш баҳсида у грузиялик Нико Чикаидзени таслим этди. Бронза медали учун кечган беллашувда эса у бошқа бир мезбон спортчи Лаша Гиунашвилидан устун келиб, гран-прининг бронза медали соҳибига айланди.
Шаҳрам Аҳадов январь ойида бўлиб ўтган Тунис гран-присида олтин медални қўлга киритганини ҳам эслатиб ўтиш лозим.
60 килограммгача вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дониёр Султонбоев арманистонлик Ваган Ховсепян ва Қирғизистон вакили Отар Бестаевни мағлубиятга учратганди. Аммо, ярим финал йўлланмаси учун кечган баҳсда у мезбон спортчи Лукуми Чквимианига ютқазиб қўйди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter