Жаҳон урушининг энг кекса фахрийси вафот этди

Жаҳон урушининг энг кекса фахрийси Самсон Оганесян бугун, яъни 27 октябрь куни ҳаётдан кўз юмди. У 106 ёшда эди.
Оганесян 1914 йили Грузиянинг Ахалкалаки тумани Катта Самсар қишлоғида дунёга келди. Уруш даврида у Невель дивизиясида 47-ўқчи полкининг 353-ротасига бошчилик қилган. Урушдан сўнг 65 йил давомида Ахалкалакида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган. 1959 йилда депутатликка сайланган, деб ёзади «Ридус».
Оганесян кўплаб ҳарбий мукофотлар билан тақдирланган. «Жасорат» ва 1-даражали орден шулар жумласидан.
1992 йилда уруш фахрийси пенсияга чиққан. Шу йиллар давомида у мустақил ҳаёт кечирган, дўконга борган, туғилган кунларини кенг нишонлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter