Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузия банки Россия ва Белорус фуқароларининг ҳисоб рақамини блокламоқчи

Грузия банки Россия ва Белорус фуқароларининг ҳисоб рақамини блокламоқчи

Грузия банки (БОГ) бир қатор мижозлар, жумладан, ўнлаб Россия ва Беларус фуқароларининг ҳисобларини мажбуран ёпишни бошлади. Бу ҳақда Lenta.ru маълум қилди.

Банкнинг мижозларга юборган хабарига кўра, ҳисоб рақамлари икки ёки беш кун ичида ёпилади. Кредит ташкилоти вакили «банкнинг ички сиёсати» ва мамлакат Миллий банкининг кўрсатмасига асосланиб, ҳисобварақларнинг блокланиши сабабини номлашдан бош тортди, унга кўра тижорат банклари ҳеч қандай тушунтиришсиз ҳисобварақларни ёпиш ҳуқуқига эга.

Таъкидлашича, ўзгаришлар «фуқаролигидан қатъи назар» мижозларнинг маълум тоифасига таъсир кўрсатди.

Банк фойдаланувчиларига кўра, Грузия ва хорижда фойдаланиладиган карталар, бизнес ва шахсий ҳисоблар блокланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг