Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузия бош вазири истеъфога чиқишини маълум қилди

Грузия бош вазири истеъфога чиқишини маълум қилди

Фото: Anadolu Agency/Getty Images

Грузия бош вазири Георгий Гахария истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Брифингда маълум қилинишича, бу мамлакатдаги сиёсий инқироз билан боғлиқ. Гахария ўз қарори мамлакатдаги вазиятни ўнглашга хизмат қилишидан умидвор.

«Бизнинг қутбларга бўлиниб кетиб, зиддиятга боришимиз — мамлакатимиз келажаги, иқтисодий тараққиёти учун энг катта хавф», — деди у.

Гахария ўзи ва ҳукумат ўртасида низога, қолаверса, истеъфога кетишига суднинг мухолифатчи «Ягона миллий ҳаракат» партияси етачиси Никанор Мелияни қамоққа олиш тўғрисидаги қарори бажарилмаганини сабаб қилиб кўрсатган. Бугун суд қарори билан партия офисига борган полициячилар ичкарига киритилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг