Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузия ва Арманистонда кучли зилзила содир бўлди

Грузия ва Арманистонда кучли зилзила содир бўлди

Фото: «Global Look Press»

Грузия ва Арманистонда кучли зилзила юз берди. Грузия сейсмология маркази хабар беришича, маҳаллий вақт билан 13 февраль соат 22:25 да юз берган  зилзила эпицентри мамлакат жанубидаги Самеба қишлоғида, пойтахт Тбилисидан 58 километр олисда жойлашган бўлиб, магнитудаси 6,2 баллни ташкил этган.

Кучли ер силкинишлари Тбилиси ва бошқа шаҳарларда ҳам сезилган.

Арманистоннинг Грузияга қўшни шимолий қисмида зилзила кучи 5,4 баллга етган. Зилзила маркази Гюмри шаҳридан 42 километр олисда жойлашган.

Озарбайжонда ер силкиниши 3,5 баллни ташкил этган.

Қурбонлар ҳақида маълумот келиб тушмаган, айрим маълумотларга кўра, биноларга шикаст етиши ҳолатлари кузатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг