Грузия биринчилардан бўлиб туристларга чегараларини очади

Грузия Бош вазири Георгий Гахария мамлакат 1 июлдан хорижий сайёҳларни қабул қила бошлашини маълум қилди.
– 15 июндан бошлаб Грузия маҳаллий сайёҳлик хизматларини тақдим этиш учун очилади, 1 июлдан бошлаб эса Грузия хорижий сайёҳларни қабул қилишга тайёр бўлади. Биз буни қуруқликдаги чегараларда хавфсиз йўлакни таъминлаш орқали амалга оширамиз. Грузия чет эллик меҳмонларни қабул қилиш учун ўз чегараларини ва инфратузилмасини очган биринчи давлатлардан бири бўлади», деди Гахария.
Маълум қилинишича, Грузияда коронавирус билан оғриган беморларнинг сони 615 тани ташкил этади, 275 киши эса тузалган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter