Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги авиақатновлар тикланди
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Тошкент-Тбилиси-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновлар тикланганлиги ҳақида хабар берди.
Хабарда айтилишича, парвозлар 30 мартдан ҳафтасига 2 маротаба сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Аввалроқ Грузия Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаво чегараларини очгани хабар берилганди.
Чегарада Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон фуқаролари сафардан 72 соат олдин ўтказилган ПЗР тести манфий чиққанлигини тасдиқловчи сертификатни тақдим этишлари керак. Грузияда бўлган вақтларининг учинчи кунида улар ўз маблағлари ҳисобидан қайта текширувдан ўтишларига тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter