ОАВ: Саакашвили вертолётда қамоқхонадан қаёққадир олиб кетилди
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили қамоқхонадан номаълум томонга олиб кетилди. Бу ҳақда сиёсатчининг онаси Гиули Аласанияга асосланиб «Грузия Online» маълум қилди.
Жазони ўташ биноси устида вертолёт пайдо бўлган. Бундан ташқари, иккита зирҳли техника ҳам мавжуд бўлганлиги айтилмоқда. Собиқ президентнинг қариндошлари ва адвокатлари қамоқхонага киришлари мумкин эмас. Тахминларга кўра, қамоқда бир ойдан ортиқ очлик эълон қилган Саакашвили ҳарбий госпиталга олиб кетилган.
«Икки соат кутдик, аммо жавоб беришмади. Бир мунча вақт олдин уни зирҳли машинада олиб чиқишган, кейин эса, афтидан, вертолётга ўтқазишган. У қаёққадир ғойиб бўлди... Гап шундаки, ўғлим энди бу ерда йўқ», — деган сиёсатчининг онаси «Report.ge»га берган интервьюсида.
Аввалроқ, Саакашвилининг шахсий шифокори Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарори билан чақирилган тиббий кенгаш собиқ президентни зудлик билан кўп тармоқли клиникага ётқизиш зарурлиги ҳақида хулоса қилганини айтиб ўтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter