Ўзбекистон делегациясининг Грузияга ташрифи юзасидан ахборот берилди
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 14-15 май кунлари Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Грузия ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда «Жаҳон» АА хабар берди.
Мажлисда савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт, транзит, туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари ва кун тартибидаги бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ушбу тадбир доирасида бизнес-форум ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter