Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 9,6 млрд. долларлик лойиҳалар тайёрланди
Ўтган йил якунида 2,5 миллиард долларга етган товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ўсгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистон иқтисодиётидаги корейс инвестициялари ҳажми 7,5 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида ўндан ортиқ ҳужжат имзоланди
Вашингтонда Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва инвестиция тузилмалари раҳбарлари, шунингдек, АҚШнинг АКТ, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, транспорт, банк иши ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган йирик корпорациялари раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди
Бугун, 26 январ куни Президент Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи олдидан бўлиб ўтган бизнес форумда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида тахминан 1,6 миллиард долларлик 50 дан ортиқ ҳужжатлар тўплами имзоланди.
Туризм, чорвачилик, ГЭС ва кўмир – Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес форумида нималар муҳокама қилинмоқда?
2016 йилдан буён ўтган вақт давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида товарайирбошлаш 7 марта ошган.
Бишкекда 1,6 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланадиган «Қирғизистон-Ўзбекистон» бизнес-форуми очилди
Бишкекда мамлакатга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифи олдидан қатор ҳужжатлар имзоланиши айтилаётган «Қирғизистон-Ўзбекистон» бизнес-форуми очилди.
Тошкентда Германия билан ҳамкорликда бизнес-форум бошланди
Форум 5-6 июль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бизнес-форум: юртимизда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш муҳим
Жорий йилнинг 12 июль куни пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида мамлакатимизда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш масалаларига бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди.
Навоийда ўзбек-Америка-Канада бизнес форуми бўлиб ўтди
Бугун Навоий вилоятида АҚШ ҳамда Канада давлатларининг ишбилармон доиралари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари иштирокида илк бора ўтказилган «Навоий ҳудудини ўзингиз учун кашф қилинг – бизнесингиз учун янги горизонтлар жойи» номли Ўзбек-Америка-Канада бизнес форуми якунланди.
Навоийга қирқдан зиёд мамлакатдан ишбилармон ва инвесторлар келди
Мазкур халқаро бизнес форумида дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларининг 250 нафардан ортиқ ишбилармон доиралари, салоҳиятли инвесторлари ҳамда хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги мухтор элчилари ва дипломатлари иштирок этмоқда.
Ўзбекистонда Жанубий Корея бизнеси учун энг қулай шароитлар яратилади
Президент Шавкат Мирзиёев ва президент Мун Чжэ Ин Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес-форумининг очилиш маросимида иштирок этди.