Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бишкекда 1,6 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланадиган «Қирғизистон-Ўзбекистон» бизнес-форуми очилди

Бишкекда 1,6 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланадиган «Қирғизистон-Ўзбекистон» бизнес-форуми очилди

Бишкекда мамлакатга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифи олдидан қатор ҳужжатлар имзоланиши айтилаётган «Қирғизистон-Ўзбекистон» бизнес-форуми очилди.

Форум аввалида Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Қирғизистон Президенти Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров йиғилганларга табрик сўзи билан мурожаат қилди.

У мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари юқори даражада эканини таъкидлади.

«Мамлакатларимиз кенг қамровли савдо-иқтисодий ҳамкорликка эришиш учун бой салоҳиятга эга эканлигини таъкидламоқчиман. Умид қиламанки, форум самарали бўлиб, мамлакатларимиз ўртасидаги тўлақонли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ишончим комилки, эришилган келишувларнинг амалга оширилиши яқин келажакда икки давлатнинг савдо-иқтисодий кўрсаткичларига таъсир қилади», — деди Оқилбек Жапаров.

Бизнес-форум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида ўтказилмоқда. Форум доирасида 1,6 млрд. долларлик 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг