Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузияда намойишчилар полиция билан тўқнашди

Грузияда намойишчилар полиция билан тўқнашди

Грузия пойтахти Тбилисида 8 март куни кечқурун «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун қабул қилинишига қарши намойишга чиққанлар полиция билан тўқнашди.

Намойишчиларнинг парламент биносини қамал қилиши тўқнашувларга айланиб кетди.

Полиция худди бир кун олдингидек, норозиларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ ва сув пуркагичларни қўллади.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили норозиларни қўллашини билдириб, «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунга вето қўйишини билдирди.

«Кераги бўлмаган бу қонун тасодифан пайдо бўлиб қолгани йўқ, у Москва томонидан айтиб турилгандир. Ўз келажагини Европада кўраётган Грузиядан истиқболини тортиб олишларига йўл қўйилмайди», – деган Грузия тарихидаги илк аёл президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг