
Ucell World Mobile Congressʼда энг тезкор интернет учун мукофотига сазовор бўлди
Сўнгги уч йил ичида компания ушбу йўналишларга 389 миллион доллар сармоя киритди.

Ucell Тошкент метросига тушмоқда (фото)
«Тошкент метрополитени» ДУК ва «COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни ривожлантириш бўйича меморандум имзолади.

Ucell 2024 йил якунларига кўра интернет тезлиги бўйича етакчи бўлди (видео)
Ucell яна Ўзбекистондаги мобил интернет тезлиги бўйича ўзининг етакчи эканини тасдиқлади. Халқаро OOKLA компанияси 2024 йилнинг III ва IV чораклари натижаларига кўра Ucellни энг юқори интернет тезлигига эга деб тан олди.

Ucell компанияси кўмагида ТАТУда янги аудитория очилди (видео)
Мамлакатнинг энг йирик мобил оператори техник ечимларни ишлаб чиқиш, аудиториянинг ноёб дизайнини яратиш, замонавий технологиялар билан жиҳозлаш ва таъмирлаш каби ишларни ўз ичига олган лойиҳа учун молиявий ёрдам кўрсатди.

«Ucell-Plaza»да ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар
Яқинда Ucellда ёнғин содир бўлганда раҳбарлар, фуқаро муҳофазасини таъминлаш бўйича тузилмалар ва ходимларнинг ҳаракатларини ишлаб чиқишга бағишланган амалий машғулот ўтказилди.

Ucell — энг тезкор интернет олтин мукофотига сазовор бўлди (видео)
Хабарингиз бор, 2024 йилнинг биринчи ярмида тармоққа уланиш тезлиги бўйича Ucell компанияси — Ўзбекистондаги энг яхши уяли алоқа оператори деб топилган эди.

Ucell ходимлари донорликда иштирок этишди (видео)
Ҳар йилги анъанага кўра, 16 май куни Ucell компаниясида «Донорлар куни» хайрия акцияси ташкил этилди.

Ucell ўз қамровини катта ва кичик шаҳарларда кенгайтирмоқда (видео)
Ucell компанияси Бухоро, Самарқанд, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида коммуникацияларни яхшилаш ишларини давом эттирмоқда. 2023 йилда Ucell мобил тармоғи объектлари сони 18 фоизга ошди. Мамлакат бўйлаб барча база станцияларини тўртинчи авлод коммуникациялари билан жиҳозлаш якунланди.

Ucell 5G Standalone технологиясини жорий этмоқда
2024 йил бошида компания Huawei, ZTE, Nokia ва Nexign қўллаб-қувватлови остида мамлакатимизда биринчилардан бўлиб бешинчи авлод алоқа стандартининг энг янги ядросига асосланган 5G Standalone (5G SA) технологиясини ўрнатиб, синовдан ўтказди.

Ucell-Марказнинг янги хизмат кўрсатиш стандартлари билан танишинг! (видео)
9 миллион абонент ишончини қозонган Ucell компанияси бош офисида янгиланган савдо ва хизмат кўрсатиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Амирсойда юқори тезликдаги интернет қайд этилди (видео)
Қуйидаги видеода Амирсой тоғ-курортидаги Ucell'нинг интернет тезлигига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Ucellни 9 миллион Ўзбекистон фуқароси афзал кўради (видео)
Йил давомида 1172 та антенна мачта иншоотлари қурилди; 2449 та таянч станциялари модернизация қилинди.

Ucell: миллион нафар наманганлик ўз танловини амалга оширди
Наманган вилоятида Ucell хизматларидан фойдаланувчи абонентлар сони бир миллионга етди.

Ucell. VoLTE/ViLTE технологияларининг янги уфқлари
Ucell бутун Ўзбекистон бўйлаб VoLTE/ViLTE технологияларини жорий этди. Эндиликда компания абонентлари ҳамма жойда тиниқ овоз ва юқори сифатли видеолардан фойдаланишлари мумкин.

Ucell Сирдарёда тармоқни модернизация қилиш лойиҳасини якунлади (видео)
«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ёрдами билан Сирдарёда база станцияларини қуриш ва модернизация қилиш лойиҳасини якунлади.

Ucell’нинг янги қадриятлари: Компания келажаги пойдевори (видео)
Бугун мамлакатдаги телекоммуникация соҳасининг энг йирик инвесторлари, солиқ тўловчилари ва иш берувчиларидан бири бўлган COSCOM МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ўзининг 27 йиллигини нишонламоқда.

«Ucell»да анъанавий «Донорлар куни» ўтказилди (видео)
«COSCOM» МЧЖда (Ucell савдо белгиси) анъанавий «Донорлар куни» хайрия акцияси ўтказилди.

Ucell талабалар учун амалий анжуман ўтказди
26 апрель куни Ucell бош офисида «(1G)а – (5G) мобил алоқа хизматлари авлодларини жорий этиш» мавзусида талабалар учун амалий анжуман ўтказилди.

«COSCOM» ва «Ўзтрансгаз» ўртасида келишув имзоланди
«UzExpoCenter» кўргазмалар марказида ташкил этилган «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» Халқаро саноат кўргазмасида «COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ва «Ўзтрансгаз» АЖ ўртасидаги мақсадлар тўғрисида келишув имзоланди.

Дониёр Абдуқодиров: «Ҳар бир инсон ўзини устида ишламас экан, жамиятнинг ривожланишини кутиши мумкин эмас»
Ucell компаниясининг етакчи юрисконсульти Дониёр Абдуқодиров яқинда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари" номли 208 саҳифали монографиясини чоп этди.

Ucell: Ребрендинг компаниянинг стратегик режаларига киритилмаган
CОSCОМ MCHJ (Ucell савдо белгиси) Ўзбекистон Республикасининг кўплаб молиявий ва технологик институтлари ва хорижий ҳамкорлар билан биргаликда фаол ишлаб келмоқда.

Ucell: 111,5 млн. доллар тўғридан-тўғри инвестиция
Ўтган йил давомида Ucell мобил оператори тармоқ модернизациясига 111,5 млн доллар сарфлади: бу расман эълон қилинган Ўзбекистон уяли алоқа компаниялари инвестициялари орасида ҳаммасидан кўп.

Ucell’да ёнғин хавфсизлиги машғулотлари ўтказилди (видео)
Ucell компаниясининг Тошкентдаги бош офиси биносида ёнғин хавфсизлиги тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

TAF!22 реклама фестивалининг тақдирлаш маросими ўтказилди (видео)
«TAF!22 — бу тўртинчи бор ўтказилаётган профессионал реклама конференцияси бўлиб, унда реклама соҳасидаги етакчи хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирок этишади.

Ucell Самарқанд ҳудудида 2022 йилда 325 та объектни ишга туширди (видео)
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ўтказишга ҳозирлик кўриш давомида Самарқандда улкан тайёргарлик ишлари амалга оширилди.

Ucellдан «Sof» тариф линияси: ҳаммабоп, содда ва қулай
28 сентябрдан 30 ноябргача Ucell «Янада арзонроқ» акциясини ўтказади. Акция доирасида Sof 40 ва ундан юқори тарифларга уланган барча янги абонентлар абонент тўловига 25% чегирмага эга бўладилар.

Ucell етакчи ҳуқуқшуносининг мақоласи Олий суд журналида эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳуқуқий илмий-амалий нашри — «Правосудие» («Одил судлов») журналида Ucell компанияси етакчи ҳуқуқшуноси Дониёр Абдуқодировнинг мақоласи чоп этилди.

Ucell замонавий девайсларни жозибали нархларда таклиф этмоқда
Ucell йилдан-йилга абонентлар учун янада қулай операторга айланиб бормоқда. Компания бир жойнинг ўзида оптимал тариф-режали сим-картадан тортиб телефон ва фойдали гаджетларгача бўлган тўлиқ хизматлар тўпламини кўрсатишга интилади.

«Ucell» техник қайта жиҳозлашга сармоя киритмоқда (видео)
2022 йилнинг биринчи ярмида «CОSCОМ» МЧЖ («Ucell» савдо белгиси) Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасини ривожлантиришга 50 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди.

«Ucell»да хайрия қон топшириш акцияси бўлиб ўтди (видео)
Хайрия акцияси Республика қон қуйиш марказидан ташриф буюрган гуруҳ мутахассислари ёрдамида компаниянинг Ucell-Plaza офисида бўлиб ўтди.

Ucell Олмалиқ кон-металлургия комбинатини рақамлаштириш борасида қўллаб-қувватлайди
Ucell ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ комбинат телекоммуникацияларини рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилади.

Digital Holding Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни рақамлаштириш билан шуғулланади
Digital Holding, МегаФон ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «IT-Med» MCHJ соғлиқни сақлашни рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади.

МегаФон Тошкентда экомониторинг тизимини яратишга оид лойиҳа ҳамкорига айланади
МегаФон Тошкентда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича дастурларни амалга оширишга ҳисса қўшади. Бу бугун пойтахт ҳокимлиги томонидан имзоланган келишувда кўзда тутилган. Яқин вақт ичида шаҳарда комплекс экомониторинг тизими ишга тушади.

МегаФон Ўзбекистон IT-мутахассисларини ривожлантириш дастурини йўлга қўймоқда
МегаФон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон IT-мутахассисларини ривожлантириш ва иш билан таъминлаш дастурини йўлга қўймоқда.

Ҳалолликка асосланган муносабатлар: Ucell’дан Sof тарифи
2022 йил 21 мартдан янги Sof тарифи жорий этилиб, у кейинги ойга ишлатилмаган харажатлар ва трафикни тўлиқ назорат қилади.

Ucell: Сифат ва тезлик устида иш олиб борилмоқда
Уяли алоқа ва тезкор Интернетни тўсиқларсиз қабул қилиш учун яхши телефон ва сифатли сигнал керак. Агар биринчиси абонентга боғлиқ бўлса, иккинчиси мобил операторлар томонидан таъминланади. Асосий шартлардан бири шуки, абонентлар энг яқин таянч станцияси (кейинги ўринларда ТС) сигнал қамрови масофасида бўлишлари керак.

Ucell Ўзбекистондаги биринчи мобил рақамли туроператорни ишга туширди
Ucell «Horizon Travel Union» билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг барча аҳолиси фойдаланиши мумкин бўлган Ўзбекистондаги биринчи мобил рақамли туроператорни ишга туширмоқда.

Ucell янги CRM ва биллингга ўтди
Миллионлаб компания абонентларининг ҳар бир ҳаракати биллингда акс этади. Бу — кунига миллиардлаб амалиётларни бажарувчи улкан аппарат мажмуи.

Ucell Бухорода хайрли акция ўтказди (фото)
Ноябр ойи. Эрта тонгдан Ucell-Buxoro ходимлари шаҳар ҳокимлиги ва ободонлаштириш хизмати кўмагида 102 туп маҳаллий қарағайнинг «гужум» навли кўчатларини экишди.

Урганч ва Нукусда экологик ҳаракат (видео)
Урганч шаҳри ва шаҳарнинг марказий истироҳат боғига 100 туп гужум кўчати экилди.

Ucell: Самарқандда экоҳаракат (фото)
Ucell ходимлари икки йил давомида Тошкент, Нукус, Навоий, Қарши, Термиз, Урганч шаҳарлари ва Тошкент вилояти ободонлаштириш бошқармалари кўмагида 14 та экологик ҳаракатларни амалга оширишди.

Digital Holding Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошламоқда
Digital Holding компаниясига илгари Ucell бош директори лавозимини эгаллаган Владимир Кравченко раҳбарлик қилади.

«Ucell-Urganch» энг яхши натижани кўрсатди (видео)
Бизнес кўрсаткичлари якунларига кўра, 2021 йилнинг июлида энг яхши натижани «Ucell-Urganch» ҳудудий бўлинмаси офиси кўрсатди.

«Ucell»дан анимацион видеоролик: қисқа фурсатда эришилган катта муваффақият сири
2018 йилнинг декабрида Ucell компанияси давлат тасарруфига ўтди. Унинг аввалги эгаси Telia Group бир неча йилдан ортиқ вақт давомида компанияни ривожлантиришга сармоя киритишни деярли тўлиқ тўхтатганди.

Ucell компанияси офисида эмлаш ишлари бошланди (видео, фото)
Эмлаш бир неча кун давом этади. 6 август, жума куни 104 нафар ходим эмланди. Душанба ва сешанба — 9 ва 10 август кунлари эмлаш давом этади.

Ucell йирик пул мукофотлари ўйналадиган танловга старт берди
Ютуқли ўйин 2021 йилнинг 19 июлидан 18 октябригача давом этади. Умумий мукофот жамғармаси 105 млн. сўмни ташкил қилади.

Ucell: «Флагман» мотивацион дастури (видео)
«CОSCОМ» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ҳудудий бўлинмалари ўртасида «Флагман» мотивацион дастурини жорий қилганди.

Ucell: Флагман мотивацион тадбири (видео)
«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ҳудудий филиаллар ўртасида «Флагман» мотивация тадбирини жорий қилди. Май ойининг бошида ҳар бир ҳудуддаги бўлинмалар ўзаро бизнес рақобатга киришдилар. Ва мана биринчи ғолиб ҳам аниқланди.

«Анъана давом этади» — «Ucell»да донорлар куни муносабати билан қон топшириш акцияси бўлиб ўтди (видео)
«COSCOM» масъулияти чекланган жамият офисида («Ucell» савдо белгиси) Республика қон қуйиш маркази сайёр гуруҳининг ёрдами билан компания ходимларининг ихтиёрий ва беғараз донорлик қон топшириш жараёни ташкиллаштирилди.

Ucell — мижозларга аутсорсинг хизматларини таклиф этувчи Ўзбекистонда биринчи мобил оператор (видео)
Ucell компанияси мижозларга хизмат кўрсатиш сифатига алоҳида аҳамият қаратади. Бунинг учун Абонентларга ахборот хизмати кўрсатиш департаментида замонавий рақамли технологиялар жорий этилмоқда.

Ucell компанияси 4G ҳудуд доирасини етти мартага оширди
Сўнгги уч йил ичида «COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ҳар йили Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тармоқ имкониятларини ошириб бормоқда.

Ucellда катта мусобақа бўлиб ўтди (видео)
Апрел ойидан бошлаб COSCOM МЧЖ (Ucell савдо белгиси) барча вилоят филиаллари ходимлари ўртасида шахмат мусобақаларини ўтказмоқда.

Ucellда шахмат мусобақаси ўтказилмоқда
Апрел ойидан бошлаб «Coscom» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) барча минтақалар ходимлари ўртасида шахмат мусобақасини ўтказмоқда.

Ucell тез орада 5G технологиясини Ўзбекистон ҳудудларида йўлга қўяди
Ucell мобил оператори «Tashkent City»да 5G интернет тест-драйвини ўтказди. Унда иштирокчилар 5G тезлигини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлди.

Ucell: Компанияда ўзига яраша анъана бор (видео)
7 май куни Ўзбекистонда алоқачилар ўзларининг касб байрамини нишонлашади.

Ucellдан навбатдаги экоакция: Термизда 1070 та дарахт экилди (видео)
Ucell компанияси томонидан Термизда 1070 та дарахт, жумладан 500 туп ҳинд настарини, 500 туп каталпа ва 70 туп багрянник кўчатлари экилди.

Ucell Тошкентда 5G тармоғини ишга туширганини эълон қилди
2021 йил 8 апрелдан бошлаб Ucellнинг 2021 йил 8 апрелдан бошлаб Ucellнинг Тошкентдаги барча офисларида 5G мобил алоқасига уланиш имконияти мавжудбарча офисларида 5G мобил алоқасига2021 йил 8 апрелдан бошлаб Ucellнинг Тошкентдаги барча офисларида 5G мобил алоқасига уланиш имконияти мавжуд уланиш имконияти мавжуд

Корпоратив мижозлар Ucellни танламоқда
Мобил алоқа нафақат инсоннинг кундалик ҳаётида, балки корпоратив муҳитда ҳам ҳаётнинг ажралмас қисмига айланди. Шундай қилиб, энди компаниянинг фаолият доирасидан қатъи назар, иш жараёнини уяли телефондан фойдаланмасдан тасаввур қилишнинг иложи йўқ.

Ucell билан давлат хизматлари янада қулайроқ бўлади
«COSCOM» МЧЖ ҳамда «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолашди.

Ucell: Қаршида 500 туп қарағай экилди (видео)
Компаниянинг баҳорги дарахт экиш акциялари давом этмоқда. «Ucell-Qarshi» ҳудудий филиали ходимлари Қарши шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси бўйлаб, асосий почта бўлими ёнида, Эльдар навли қарағайларни экдилар.

«Ucell блогерлар академияси»нинг илк битирувчилари тақдирланди (видео)
Hyatt Regency Tashkent отелида «Ucell блогерлар академияси» лойиҳаси битирувчиларини тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Ucellда Наврўз нишонланди (фото)
Ucellда байрамона кайфият ҳукм сурмоқда. Компания жамоаси Наврўз байрамини нишонлади.

Ucell ўз анъанасига содиқ қолди (фото)
Наврўз байрами арафасида Ucell компанияси навбатдаги экологик акцияни ўтказди ва Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида жойлашган ҳамда компания томонидан оталиққа олинган Ахборот технологияларини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган 3-сонли мактаб ҳудудига 170 туп настарин ниҳоллари, 40 та павловния ва 10 та каштан кўчатлари экилди.

«Ucell-Guliston» фаолияти билан танишамиз (видео)
«Ucell»нинг минтақавий филиаллари бўйлаб уюштирилаётган медиа-турлар доирасида навбатда «Ucell-Guliston» фаолияти билан таништирамиз.

Ucell билан плюсда бўлинг. Чекланмаган хизматлар кешбек эвазига (фото)
Ucell абонентларнинг содиқлиги даражасига алоҳида аҳамият беради ва алоқа хизматларидан фойдаланиш янада қулай бўлиши учун таклифлар устида ишлайди.

«Ucell» компанияси Навоийда абонентлар сони бўйича етакчи ўринни эгаллаб келмоқда (видео)
Ucellнинг минтақавий филиаллари бўйлаб «Xabar.uz» медиа-турлари давом этмоқда. Бу сафар «Ucell-Navoiy» минтақавий филиали фаолияти билан танишамиз.

Ucell уяли алоқаси барча метро станцияларида ишламоқда
Метронинг барча бекатларида тест-драйв амалга оширилган. Овозли, пакет ва смс-хизматлар тўла ҳажмда ишламоқда.

«Ucell-Qarshi» минтақавий офисидан видеорепортаж
Қашқадарё вилоятида 400 мингдан ортиқ Ucell абонентлари бор. Уларни сифатли алоқа хизмати билан таъминлаш учун вилоятда «Ucell-Qarshi» минтақавий офиси фаолият юритади. Ҳозирда офисда 44 киши ишлайди, улар қаторида операторлар, савдо вакиллари ва техник департамент ходимлари бор.

Блогерлар академияси: тамал тоши қўйилди! (видео)
10 феврал куни Ucell Блогерлар Академиясида биринчи дарс бўлиб ўтди. Рамзий очилиш маросимида компания вакиллари сўзга чиқиб, танловдан ўтиб тингловчилар сафига қўшилган иштирокчиларга ўз тилакларини билдирдилар.

«ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон Ўзбекистон бозорига кириб келишмоқда
«ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Марказий Осиёдаги энг йирик телекоммуникация бозорининг технологик илғори бўлиши кутилган янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этишди.

Ucellда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ўзгача нишонланди (видео)
Мамлакатимизда буюк мутафаккир ва шоир, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда. COSCOM МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ҳам шу муносабат билан бир қатор тадбирларни ташкил этди.

Ucell компанияси EMBRAS 2020 иш берувчилар бренди соҳасида етакчи бўлди (видео)
Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида «Central Asia Employer Brand Award» — EMBRAS 2020 мукофотининг йиллик энг яхши лойиҳаларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вестминстер университетида Ucell лабораторияси очилди (видео)
Бугун, 30 декабрь куни Тошкент халқаро Вестминстер университетида янги Ucell-лаборатория лойиҳасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Ucell»: Истеъмолчилар агентлиги хабар топмасдан аввал абонентларга 97 млн. сўм маблағ қайтариб бўлинган
«Ucell» компанияси Монополияга қарши қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги веб-сайтида чоп этилган «Иловани юклаб олинг, чироқни ишқаланг ва совғаларга эга бўлинг» сарлавҳаси остидаги мақола билан юзасидан бир қатор тушунтиришлар билан чиқди.

Амити университетида Ucell & IT Park корпоратив акселерацияси доирасида «Demo Day» бўлиб ўтди (видео)
Мазкур «Demo Day»да стартапларга ўз лойиҳаларини мутахассислар ва бошқа меҳмонларга тақдим этиш, шунингдек, акселерация дастури давомида олиб борган ишларининг натижаларини намойиш қилиш имконияти берилди.

Ucell ижодий танлов ғолибларини тақдирлади
«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) уяли алоқа оператори вакиллари «Илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» ижодий тематик танлови ғолибларини тақдирлади.

«Улар билан ишлаш жуда осон!» — «Ucell-Nukus» дилери (видео)
Ucellнинг минтақавий филиаллари бўйлаб «Xabar.uz» медиа-турлари давом этмоқда. Бу сафар биз сизни «Ucell-Nukus» минтақавий филиали фаолияти билан таништирамиз.

Ucell қишни яхши кайфиятда қарши олди (фото)
Биз уяли алоқа бозорида етакчига айландик: Ucell абонентлари сони ҳозирда 8 миллион кишини ташкил қилади.

«Ucell» компанияси ёшларга бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берди (видео)
Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан жорий йилнинг 26 ноябр куни «Ҳумо Арена» муз спорти саройида «Имкониятлар макони» ёшлар ва бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

«Манфаатли бирлашув» – бизнес учун энг яхши жамланган ечим
Ucell алоқа оператори Nano Telecom провайдери билан ҳамкорликда юридик шахслар учун янги жамланган ечимни тақдим қилди. Ucell Businessдан «Манфаатли бирлашув» биргина тўпламда бир вақтнинг ўзида юқори тезликдаги интернет ва мобиль алоқа беради.

«Ucell» юқори тезликдаги интернетни ривожлантиришдан манфаатдор (видео)
«Ucell» минтақавий филиаллари бўйлаб медиа-туримиз давом этади. Бу сафар «Xabar.uz» сайти Сурхондарё сари йўл олди ва «Ucell-Термиз» минтақавий филиалидан лавҳа ҳозирлади.

«Ucell» Тошкент марказига каштан кўчатлари ўтқазди (фото)
«Coscom» МЧЖ («Ucell» савдо белгиси) пойтахт ҳокимлиги кўмаги билан 24 октябрь куни пойтахтнинг Навоий шоҳ кўчасида 36 туп каштан кўчатларини экди.

«Булутлар орасидаги станция» — Сурхондарёнинг тоғли қишлоқларида «Ucell» ишлайди (видео)
Сурхондарё вилоятида аҳоли пунктларининг катта қисми олис тоғли ҳудудларда жойлашган. Бу эса аҳолини алоқа хизматлари билан тўлақонли таъминлашни қийинлаштиради.

«Ucell»нинг мобил дилерлари хизматида янгилик (видео)
«Ucell» компаниясининг дилерлари юқори ҳаракатчанлик ва маҳаллий бозор шароитини билган ҳолда жуда катта ҳажмдаги ишларни бажаришга қодир.

«Ucell»: «Куз мавсуми совғаларга бой бўлади»
Ўзининг хайрли ташаббуслари ва замонавий ёндашувлари билан ажралиб турувчи илғор компанияларидан бири – «Ucell» мобил алоқа фойдаланувчилари учун қулайликлар яратишда давом этмоқда. Компания вакилларининг маълум қилишича, куз мавсуми абонентлар учун совғаларга бой бўлади.

«Ucell»нинг савобли ташаббуси мамлакат бўйлаб ёйилади (видео)
Термиз шаҳрида «CОSCОМ» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) Тошкент шаҳридаги бош офисидан келган вакиллар ва «Ucell-Термиз» минтақавий филиали ходимлари иштирокида экологик хайрия акцияси ўтказилди.

«Кўп ўқийман» – «Ucell»нинг нишондор ходими ўз муваффақиятлари сирини айтди
Мен ҳар доим ходимларга ҳам айтаман: «Бир ишни бошладингизми охирига етказишга ҳаракат қилинг, доим масаланинг самарали, тўғри ва конструктив ечимини топишга интилинг, хато қилишдан қўрқманг, хатоларни тўғирлашни ўрганинг ва энг асосийси масулиятли бўлинг».

Ишончли ва йиллар давомида мижозлар меҳрини қозонган компания (видео)
Xabar.uz сайтининг «Ucell» минтақавий филиалларига медиа-тур ташрифи давом этади. Навбатдаги лавҳамиз бир миллионга яқин абонент ишончини қозонган «Ucell-Самарқанд» минтақавий филиалидан тайёрланди.

«Энг чекка ҳудудларда ҳам сифатли алоқани йўлга қўямиз» – «Ucell» (видео)
Жиззах офисининг абонент базаси 394 мингдан зиёдни ташкил этади ва ҳар куни 100 дан зиёд абонентга хизмат кўрсатади. Вилоят бўйича 84 та дилерлик марказлари ва 131 та «Ucell» уяли алоқа хизматлари савдо нуқталари мавжуд.

Ucell ва Вестминстер университети Ҳамкорлик меморандумини имзолади (видео)
Ucell компанияси ёш кадрларни қўллаб−қувватлаши ва юртимизнинг ўқув муассасаларига моддий кўмак кўрсатиши одат тусига айланган.

Ucell кўнгиллилари: ёрдам кўрсатиш стратегияси
Шу йилнинг ўзида кўнгиллилар ўндан ортиқ оилаларга ёрдам қўлини чўздилар, Сардобада жабрланганларга ёрдам бериш учун хайрия ташкил қилдилар ва муҳтожларга ёрдам беришда давом этиб келишмоқда.

«Ucell» раҳбари Владимир Кравченкодан ўзбек тилини ўрганиш, давлат тилида ишлаш бўйича мастер-класс
Ҳар бир инсон ўзи яшаётган мамлакат тилини ҳурмат қилиши керак. Мен бу ерда қанақадир мажбурлаш ҳақида гапирмаяпман. Масалан, Россияда рус тилини билиш бўйича имтиҳон топширишади. АҚШда инглиз тилини билиш кераклигини эса ҳамма тушунади.

«Ucell» раҳбари Владимир Кравченко: «Гапга уста эмасман, менга ишлаш ёқади» (видео)
Ucell компаниясининг раҳбари Владимир Кравченко оммавий ахборот воситалари ва блогерларга мурожаат қилди.

Ucell шифокори ходимларга онлайн маслаҳат берди
Ҳозирги кунда COVID-19 вируси тўғрисида хабардор бўлиш ва уйда, ишда хавфсиз қолиш жуда муҳимдир.

«Ucell-Qo′qon»: Ҳаммаси аҳоли учун! (видео)
Ҳозирда Қўқондаги офисда 15 нафар ходим фаолият олиб боради: операторлар, техниклар, муҳандислар ва бошқа мутахассислар. Улар нафақат шаҳарнинг ўзида, балки атрофдаги туманларда ҳам юзлаб абонентларга хизмат кўрсатадилар.

Ucell. Халқаро даражадаги меҳнат хавфсизлиги яна бир бор тасдиқланди
Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш тизимини доимий равишда такомиллаштириш, халқаро ва миллий стандартларга мувофиқлаштириш, шунингдек, бизнес жараёнларини такомиллаштириш «COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) фаолиятининг устувор йўналишларидан бири.

Наманган қишлоқларига 4G интернет кириб бормоқда (видео)
Бугунги кунда «Ucell-Namangan» минтақавий офиси 856 мингдан ортиқ абонентга хизмат кўрсатиб келмоқда. Ҳар куни фронт-офислар 200-250 нафарга яқин мижозларни қабул қилади.

Ucell абонентларни огоҳликка чақирди
Мобил фирибгарлик ҳолатлари кўпайганлиги сабабли, молиявий йўқотишларга учрамаслигингиз учун Ucell огоҳликка чақирди.

Ucell: мобиль алоқа бозоридаги пешқадамлик сири нимада? (видео)
Бугунги кунда «COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) мобиль алоқа бозорида пешқадам бўлиб бормоқда.

«Ucell»: Гулнора Каримованинг компания акцияларига эгалик қилгани мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди
«COSCOM» МЧЖ («Ucell» савдо белгиси остида фаолият олиб борувчи уяли алоқа оператори) – 100% давлатга тегишли компания.

Ҳусан Набиев: «Телекоммуникацияни такрор танлаган бўлардим»
Тез ўзгариб бораётган даврда компания учун энг муҳим манба – инсон манбаси. Бугунги кунда «COSCOM» МЧЖда (Ucell савдо белгиси) бир ярим мингдан ортиқ ходим фаолият олиб боради. Компания учун барчанинг иши муҳимдир. Ходимлар муваффақияти эса катта ғурур.

«Сен етим эмассан» шеъри Ucell ходимлари ижросида (видео)
«CОСSОМ» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ходимлари Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган видео тайёрладилар.

Ucell. Сирдарё аҳолисига бепул дақиқалар, SMS ва мегабайтлар
Сардоба сув омборининг ўпирилиши Сирдарё вилояти аҳолиси учун фалокатли бўлди ва мамлакатнинг кўплаб тузилмалари ҳамда хизматлари учун ҳам жиддий профессионал синовга айланди.

Ucell. Техник бўлимнинг кўринмас қаҳрамонлари
Улар энг хавфли чўққиларни забт этадилар, ҳар қандай об-ҳаво шароитларини енгиб ўтадилар, алоқа ўрнатадилар ва дунё тармоқларини улай оладилар. Фантастика филмларидаги супер қаҳрамонлар дейсизми?

Ucellда ўзгача донор куни ўтказилди
COSCOM масъулияти чекланган жамият офисида (Ucell савдо белгиси) Республика қон қуйиш маркази сайёр гуруҳининг ёрдами билан компания ходимларининг ихтиёрий ва беғараз донорлик қон топшириш жараёни ташкиллаштирилди.

Ucellни танлаганингиз учун миннатдормиз
Бир неча кун аввал Ucell абонентидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига хат келиб тушди. 25 йиллик тажрибага эга ўқитувчи Табассум Кадировна Алимова арзон нархлар, фойдали тариф ва хизматлар учун компанияга миннатдорчилик билдирди.

Ucell: SIM-картани остонангизга бепул етказиб берамиз
Карантин кунларида абонентлар ҳақида қайғуриб, Ucell уяли алоқа оператори масофадан туриб хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтирди. Янги рақамни уламоқчимисиз? Бунинг учун уйдан чиқиб, ўзингизни ортиқча хавф остига қўйишингиз шарт эмас.

Ucellдан миллиард бепул дақиқалар
COSCOM МЧЖ (Ucell савдо белгиси) уяли алоқа оператори мутахассислари абонентлар ўз уйларини тарк этмасдан, хавфсиз қолишлари учун, ҳар куни янада кўпроқ тадбирлар, тарифлар ва махсус таклифларни яратишни давом этмоқда.

Ucell хайрли ташаббусни давом эттирди
COSCOM МЧЖ компанияси (Ucell савдо белгиси) ҳар доим экологик акциялар тарафдори бўлиб келган. Бундай акциялар шу йилнинг баҳорида ҳам давом эттирилди. Компания ходимлари Тошкент, Навоий ва Қаршида дарахт ва кўчатлар экиш бўйича тўртта акцияда қатнашди.

Карантин ва Ucelldan алоқа учун янада кўп қулайликлар
#УйдаҚолинг. Ucell абонентларига ғамхўрлик қилиб, ҳар доим алоқада бўлишлари учун янги тарифларни яратишни давом этмоқда!

Ucell билан #Uyda_Qoling. Янги хизматлар билан алоқада қолинг
Ucell уяли алоқа оператори абонентларга ҳар қандай вазиятда ҳам алоқада қолиш имкониятига эга бўлишлари учун қўшимча қулайликлар яратишда давом этмоқда.

Ucell абонентлари диққатига!
Ucell компанияси кеча эълон қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори мобил (уяли) алоқа тармоқлари, шу жумладан COSCOM МЧЖ (Ucell савдо белгиси) томонидан тақдим этилаётган хизматлар доирасига кирмаслигини ва тўловсиз хизматлар тақдим этмаслигини маълум қилди.

Ucell компанияси #uydaqoldik ташаббусига қўшилди (фото)
Коронавирус сабабли карантин шароитида бугунги дунё тренди – масофадан туриб ишлаш, онлайн таълим ва ахборот ресурсларига кириш.

Ucell Наврўзга 132 туп настарин кўчатини экди (фото)
Бугун, 14 март куни Наврўз байрами олди уюштирилган умумхалқ ҳашарида CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) 132 настарин кўчатларини экди.

Ucell «Роумингда уйдагидек интернет» хизматини ишга туширди
Таассуротларингиз билан улашишни кейинга қолдирманг, улар билан дарҳол ўртоқлашинг. Энди Ucell абонентлари роумингда интернет хизматидан уяли тармоқларда 1 Мб учун 350 сўм нархида фойдаланишлари мумкин. Хизмат дунёнинг 46 мамлакатидаги 64 операторида ишлайди.

Ucell компаниясида техник носозлик юзага келди, алоқа қисқа муддатда тўлиқ тикланади
Ижтимоий тармоқларда Ucell компаниясининг мобил алоқаси ва интернети узилгани, фақат SMS хизмати ишлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

«Ucell» компаниясида касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўзгарди
«COSCOM» МЧЖда касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

«Ucell» нуфузли ОТМ талабалари учун «Очиқ эшиклар ҳафталиги» ўтказмоқда (видео)
«Ucell» компанияси бош офисида ОТМ талабалари учун «Очиқ эшиклар ҳафталиги» ўтказилмоқда.

«Менга маъқули — «Ucell». Бухорода компания қандай ишламоқда? (видео)
«Ucell-Бухоро» минтақавий филиали ташкил этилганига 20 йил тўлди. Шу муносабат билан журналистлар учун қадим Бухорога пресс-тур уюштирилди.

Ucell барчани Янги йил билан табриклайди
Aзиз дўстлар! «COSCOM» МЧЖ компанияси (Ucell савдо белгиси) барчангизни кириб келаётган Янги йил билан чин дилдан табриклайди.

Президент борган мактабга Ucell компанияси техник жиҳозлар совға қилди
Бу ерда илғор ўқув дастури учун хоналар ва шарт-шароитлардан ташқари, инновацион методлардан фойдаланган ҳолда факултатив дарсларни ўтказиш учун кенг имкониятлар яратилган. Ucell, Artel, ZTE ва Huawei компанияларининг махсус синфлари мавжуд.

Футбол ривожида бир қадам: «Ucell» ЎФА билан ҳамкорлик меморандумини имзоланди (фото)
Бугун, 5 декабрь куни «Ucell» ва ЎФА ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ucell компанияси мобил алоқанинг нозик сирларини очди
Ҳар куни юзлаб миллион одамлар мобил алоқадан фойдаланади, аммо улардан саноқлиси алоқа қандай таъминланиши ҳақида ўйлаб кўради. Камдан-кам мижоз бу жараён қанчалик мушкул эканлигини билади. Ucell компанияси асосий (база) станцияси ўрнатилиши ва ишлашининг барча нозик жиҳатлари ҳақида айтиб беришга қарор қилди.

«Ucell»дан сеҳрли жума
Gold ва Platinum рақамлари нафақат муваффақиятли харид, балки яхши совға ҳам бўлиши мумкин. Ўзингиз ва яқинларингизни хурсанд қилинг.

Қадимги Самарқанд: «Ucell»нинг биринчи муҳаббати
Айнан Самарқандда «Ucell»нинг биринчи тармоғи ишга туширилган эди. 1996 йилда биринчи қўнғироқ Самарқанддан амалга оширилиб, компаниянинг тармоғи ушбу манзилдан ривожланишни бошлаган. Бугунги кунда абонентлар ҳамда таянч станциялар сонига кўра, Самарқанд вилояти биринчи ўринда туради.

Ҳаётимиз учун муҳим тадбир: «Ucellдан 40 та чинор акцияси»
Бугун Тошкент шаҳридаги Содиқжон Толипов ва Бобур кўчалари чорраҳасида, Тошкент халқаро аэропорти яқинида «Ucell дан 40 та чинор акцияси» ўтказилди.

«Ucell» «Apex Insurance» суғурта компанияси билан меморандум имзолади (фото)
Бугун «Ucell» алоқа компанияси бош офисида «Apex Insurance» суғурта компанияси меморандум имзолаш маросими ўтказилди.

«Ucell». Жойларда абонентларнинг муаммоларига тезкорлик билан ечим топилмоқда
Бугунги кунда («Ucell» савдо белгиси остида) «COSCOM» МЧЖ 7,5 миллиондан ортиқ абонентларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Компания томонидан ҳар бир таклиф этилиб келинаётган янги маҳсулот ёки қўшимча хизмат бу Компаниядаги барча бўлинмалар баҳамжиҳатлик билан амалга оширган ишларнинг натижасидир.

Стол тенниси: «Ucell» ғолиблари аниқланди
«Ucell» компанияси 21—23 октябрь кунлари ўз ходимлари ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказди.

IT-Парк ва Ucell ҳамкорликда Boot Camp ўтказди
Кеча, 19 октябрь куни IT-Парк ҳамда Ucell ҳамкорлигида «Ucell mobile challenge 2019» мобил илова ишлаб чиқиш танлови доирасида Boot Camp ўтказилди.