«Ucell» нуфузли ОТМ талабалари учун «Очиқ эшиклар ҳафталиги» ўтказмоқда (видео)
«Ucell» компанияси бош офисида ОТМ талабалари учун «Очиқ эшиклар ҳафталиги» ўтказилмоқда.
Ушбу ҳафталикда Тошкент халқаро Вестминстер университети, Тошкент ахборот технологиялари ва ИНҲА университети талабалари қатнашмоқда.
Талабаларга компания тарихи, қизиқарли статистик маълумотлар, ишга жойлашиш тартиби ва бошқа муҳим масалалар юзасидан маъруза ва тушунтиришлар берилди. Компания бўлимлари ва улардаги шароитлар билан ташриф буюрувчилар шахсан танишиб бордилар.
Компаниянинг ходимларни бошқариш департаменти мутахассиси Дилдора Раззоқованинг айтишича, «Очиқ эшиклар куни» уч кун ўтказилиши мўлжалланган. Жумладан, 19 февралдаги тадбирда Тошкент халқаро Вестминстер университети талабалари қатнашди.
«Ушбу талабалар компаниямиздаги шароитлар, ишлаш учун талаблар, қанақа етук мутахассислар кераклигини билиш ва йўналтириш мақсадида ўтказилмоқда. Шунингдек, расмий сайтимиздаги махсус «Карьера» ва «Ваканция» бўлимлари орқали маълумотларни олишлари мумкин»-, дейди Дилдора Раззоқова.
Шунингдек, «Ucell» бош директори Владимир Кравченко ҳам талабалар билан давра суҳбати ўтказди. Бош директор мутахассис сифатида қандай тоблангани, соҳада мураккаб ва қизиқарли жараёнлар хусусида фикрларини алмашди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter