Ucell — мижозларга аутсорсинг хизматларини таклиф этувчи Ўзбекистонда биринчи мобил оператор (видео)
Ucell компанияси мижозларга хизмат кўрсатиш сифатига алоҳида аҳамият қаратади. Бунинг учун Абонентларга ахборот хизмати кўрсатиш департаментида замонавий рақамли технологиялар жорий этилмоқда. Қолаверса, Департамент ходимлари мижозларнинг турли масалаларини ҳал этиш учун касб маҳоратини ошириш тренингларида мунтазам қатнашиб боришади.
Қайд этиш лозимки, «Рақамли Ўзбекистон — 2030» ва уни самарали амалгаошириш чора-тадбирлари» стратегияси Абонентларга ахборот хизмати кўрсатиш департаментида янги йўналишнинг ривожланишида муҳим дастур бўлиб хизмат қилди. Бу ташаббус орқали — Дижитал каналларни сотиш ва ривожлантириш бўлими яратилди ва унинг асосий йўналишларидан бири Аутсорсинг хизматларини амалга ошириш этиб белгиланди.
Ucell — мижозларга турли йўналишларда кенг кўламда аутсорсинг хизматларини таклиф этувчи Ўзбекистонда биринчи мобил оператордир.
Бугунги кунда компания самарали тарзда аутсорс хизматларини кўрсатиб келмоқда ва улар ёрдамида сиз бизнес бўйича қўнғироқларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган масалаларнинг бир қисмини Компания экспертларига топширишингиз мумкин. Ucell call-маркази вақт ва ресурсларни тежовчи тайёр ечимлар ва қулай тўпламларни таклиф этади.
Барча усуллар билан сиз компания сайтида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.
Бугун Ucell call-маркази – бу нафақат профессионаллар йиғилган жамоа, балки корпоратив коммуникация ва технологиялар соҳасидаги дунё тан олган эксперт – Американинг Avaya компаниясининг энг янги техник таъминоти билан жиҳозланган замонавий офислар ҳамдир. Тизимларнинг функционаллиги, ишончлилиги ва мослашувчанлиги жиҳозлар сифатининг чиндан ҳам юксак даражаси ҳақида сўз юритишга имкон беради. Масалан, чақирувларни тақсимлашнинг автоматик тизими мос келувчи оператор билан боғланиш муаммосини ҳал этади ва юкламани тартибга солади.
Биргина 2021 йилнинг биринчи чорагида Компания call-марказига 2 миллиондан ортиқ қўнғироқ келиб тушди. Оператор билан боғланишнинг ўртача коэффициенти 95% дан ошиқни ташкил этди, кутиб туриш 3 дақиқадан кам бўлган ҳолда хизмат кўрсатилган қўнғироқларнинг ўртача кўрсаткичи эса 96% дан юқори бўлди.
Абонентларга ахборот хизмати кўрсатиш департаментида, шунингдек, абонентлар учун алоқанинг муқобил каналларига ҳам эътибор қаратилмоқда. Булар – ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ёки интерактив овозли ёрдамчи орқали мулоқотдир.
Telegram-bot орқали «Савол бериш» ва «Қўнғироққа буюртма бериш» сингари мулоқот каналлари самарали жорий этилди ва ишга туширилди.
Компания хизматларидан фойдаланиш қулай бўлиши учун расмий сайтда интернет-дўкон яратилди, у Facebook ижтимоий тармоғи билан интеграция қилинган.
Шунингдек, абонентлар билан мулоқот қилишнинг бошқа каналлари – Шахсий кабинет, Компания сайтидаги қайта алоқа шакли ва «Навбатсиз» хизмати ҳам самарали фаолият юритмоқда.
Абонентларни қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатиш бўлими томонидан ҳар ойда компания билан алоқанинг муқобил усуллари орқали келиб тушувчи 20.000 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter