Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ucell блогерлар академияси»нинг илк битирувчилари тақдирланди (видео)

«Ucell блогерлар академияси»нинг илк битирувчилари тақдирланди (видео)

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида «Ucell блогерлар академияси» лойиҳаси битирувчиларини  тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Ucell блогерлар академияси интерактив лойиҳаси феврал ойида бошланганди.

Бир ой мобайнида тингловчиларга энг долзарб йўналишлар бўйича маърузалар тақдим этилди: SMM, копирайтинг, PR, маркетинг, контентни монетизация қилиш, нотиқлик санъати, фото ва видео тасвирга олиш.

Лойиҳа доирасида ёшлар Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларнинг таниқли блогерлари билан танишдилар ва қизиқарли топшириқларни бажариб, ўз маҳоратларини оширдилар.

Ucell блогерлар академиясининг ўқитувчи-мураббийлари орасида: Хушнудбек Худойбердиев, Акмал Раимов, Умид Гафуров, Ферузхан Ёқубхўжаев, Мадина Рузматова, Сергей Ким ва бошқалар бор эди.

Курс давомида ёшлар топшириқларни бажардилар ва ижтимоий тармоқларда 100та пост эълон қилдилар. Тошкент метрополитенида Ucell уяли алоқа ва интернет ҳақидаги 31 та хабар учун алоҳида миннатдорчилик билдирилди. Учта топшириқ натижаларига кўра ғолиблар аниқланди. Энг фаол битирувчиларни Ucellнинг бизнес шериклари — Venkon Communications алоқа агентлигига амалиётга таклиф қилиндилар.

Тадбирда битирувчиларга диплом ва сертификатлар, эсдалик совғалари топширилди.

Нурмуҳамедов Фарҳод, COSCOM MChJ (Ucell savdo belgisi)нинг Маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бўйича Бош директор ўринбосари:

— Ўзбекистонда блогерлик энди-энди оммавийлашиб бормоқда. Сиз, айтиш мумкинки, ривожланишни бошлаб бераётганлар қаторидасиз. Бу каби Академияни яратиш ғояси анчадан бери бор эди. Бизгача бу ишни ҳеч ким қилмаганди. Биз бу йўналишда биринчи эдик ва шу боис, кўп соат давом этган музокаралар ва тақдимотлардан сўнг синов лойиҳани ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди: биз ғояларимиз амалиётда қандай натижа беришини кўрмоқчи бўлдик.

Бугун блогер бўлиш замонавий, қизиқарли ва ҳатто даромад келтирувчи соҳага айланди.

Мен кўплаб йўналишларни ўзида жамлаган ушбу замонавий касбни эгаллашга бўлган интилишингизни яхши тушунаман. Биз Академиянинг янги ғоялар генератори ва истаган одамга сифатли контент яратиш кўникмаларини эгаллаш имкониятини берувчи фикр алмашиш майдонига айланишини истаймиз.

Арсен Длянчев, «Unique Present» медиа холдинги асосчиси ва раҳбари:

— Ўзбекистоннинг энг муваффақиятли блоггерлари бир ой давомида Академия иштирокчилари билан илғор тажрибаларини ўртоқлашдилар. Ucell ёрдами билан блоглар дунёсига кириш мазмунли бўлади десам адашмайман. Ҳозирда барча тингловчилар соҳадан нимани кутишларини биладилар. Ишонаманки, яқинда биз янги инфлюенсерларни онлайн равишда кузатамиз. Дунё тез ўзгариб бормоқда, атрофда кенг қамровли ёритишни талаб қиладиган кўплаб мавзулар ва муаммолар мавжуд.

Барча иштирокчилар учун бу улкан ижод йўлининг фақат бошланишидир. Олдинда уларни қизиқарли танишувлар, учрашувлар ва албатта, ижтимоий тармоқлардаги ўз блогларида янги обуначилар кутмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг