Ucell компанияси 4G ҳудуд доирасини етти мартага оширди
Сўнгги уч йил ичида «COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ҳар йили Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тармоқ имкониятларини ошириб бормоқда. Технологиялар департаменти мижозлар манфаатлари учун барча инфратузилма таркибий қисмларини ривожлантиради: тармоқ тезлигини, қувватини ва қамровини оширади.
2018 йил бошидан буён оператор компаниянинг шу кунгача бўлган бутун фаолияти давридан кўпроқ 4G таянч станцияларини қурди ва уларнинг сонини 7 мартага оширди. Шундай қилиб, агар 2018 йил декабр ойида Ўзбекистонда 4G қамрови атиги 9,1 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда мамлакат аҳоли пунктлари ҳудудининг 71,6 фоизи тўртинчи авлод алоқаси қамрови билан таъминланган.
Тармоқ ҳажми ва қамрови нафақат йирик шаҳарларда, балки кичик аҳоли пунктларида ҳам оширилди. Янги таянч станциялари замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда қурилди. Компания Huawei, Nokia ва ZTE каби жаҳон телекоммуникация бозорининг таниқли етакчилари билан ҳамкорлик қилади.
Бориш қийин бўлган чекка ҳудудларда замонавий телекоммуникация инфратузилмасини яратиш барча мамлакатларда жуда қийин жараён деб ҳисобланади. Баъзи тепаликларга бутловчи қисмларни фақат вертолётда ёки бардошли эшшакларда чиқариш мумкинлиги бунинг яққол сабабларидан бири ҳисобланади. Ucell техник департаменти республиканинг барча бурчакларида алоқа мавжудлигига алоҳида эътибор билан қарайди. Шу йўсинда, ўтган йили 2850 метр баландликда, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Боғча» фуқаролар йиғини тепасида таянч станцияси ўрнатилди.
«Боғча» қишлоғидаги каби электр энергиясидан фойдаланиш қийин бўлган ва ташқи таъсирлардан ҳимояланмаган ҳудудларда станциялар муқобил қувват манбалари билан жиҳозланган бўлиб, уларда қуёш асосий энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Агар қуёш панелларидан фойдаланиш қийин бўлса, у ҳолда станция дизел генератори ёки аккумулятор батареялари билан ишлайди.
Сардоба сув омборидаги техноген фалокат оқибатлари ва Бухоро вилоятидаги бўронли шамол оқибатларини бартараф этиш воқеалари алтернатив қувват манбаларини фавқулодда ўрнатишнинг ёрқин намунасидир десак бўлади. Бундан роппа-роса бир йил олдин, тўғон бузилганида, 11 та Ucell алоқа станциялари қувват манбаисиз қолди ва қайта тиклаш ишлари олиб борилаётган пайтда, ушбу станциялар, Бухоро вилоятидаги таянч станциялари сингари мобил генераторлар ёрдамида ишлаб туриши таъминланди.
2018 йилдан буён компания 107 та дизел генераторларини (ДГС) ўрнатди ва модернизация қилди, 4500 та аккумулятор батареяларини (АКБ) алмаштирди ва объектларда 76 та янги қуёш электр станцияларини ўрнатди.
Ucell бугунги кунда таянч станцияларни муқобил электр энергияси манбалари билан таъминлаш бўйича соҳанинг етакчиси ҳисобланади ва келажакда ҳам етакчиликни сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Тармоқнинг мавжудлиги кўрсаткичи махсус назорат остида бўлиб, бу кўрсаткич аккумулятор батареяларни мунтазам янгиланиб турилиши туфайли ошириб борилади.
Анъанавий равишда Ўзбекистонда илғор технологияларни жорий этишда кашфиётчи сифатида фаолият юритаётган Ucell, ўтган йили пойтахтдаги барча метро станцияларини уяли алоқа ва интернет билан таъминлади. Ва яқинда у ўз абонентлари учун 5G — бешинчи авлод алоқалари мавжудлигини эълон қилди.
Алоқа сифатидаги ўзгаришлар трафик сарфланишига ўз таъсирини кўрсатади. LTE трафиги 2021 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 177 фоизга ўсди.
Унинг интернет-трафик умумий ҳажмидаги улуши (4G+3G+2G) ўсди ва 62 фоизни ташкил этади.
2020 йил август ойидан бошлаб компания абонентлар сони бўйича етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Ва бу компания мутахассислари учун чегара эмас. Келгуси икки йилда тармоқни кенг миқёсда ўзгартириш, трансформация қилиш режалаштирилган.
2021 йил 1 июн ҳолатига кўра, 2G Ўзбекистон ҳудудининг 97,8 фоизини қамраб олган. Компаниянинг 3G тармоғи мамлакатнинг 73,2 фоиз аҳоли пунктларини қамраб олади. 4G тармоғи йирик шаҳар ва аҳоли пунктлари ҳудудининг 71,6 фоизини қамраб олади.
Ўзбекистондаги энг йирик уяли алоқа оператори Ucell жорий этилаётган замонавий технологиялар ёрдамида ҳар жойда ҳаётнинг янада сифатли бўлиши ва ҳамма учун фойдали бўлишини таъминлашга интилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter