Ucell Сирдарёда тармоқни модернизация қилиш лойиҳасини якунлади (видео)
«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ёрдами билан Сирдарёда база станцияларини қуриш ва модернизация қилиш лойиҳасини якунлади.
Абонентларни сифатли мобил алоқа билан таъминлаш мақсадида тўққизта янги сайт қурилиб, 496 та янги база станциялари ўрнатилди. Шу жумладан 700 МГц, 1800 МГц, шаҳарлар ва вилоят марказларида 2600 МГц частота диапазонларида ишловчи 4G/LTE форматидаги станциялар ҳам.
Андрей Шишковский, Ucell бош директори:
— Ucell компанияси бутун мамлакат бўйлаб тармоқни янгилаш бўйича ишларни давом эттирмоқда. 2023 йилда Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида бир вақтнинг ўзида эскирган мобил тармоқ ускуналарини технологик жиҳатдан илғор ускуналарга алмаштириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Сирдарё вилоятида ускуналарнинг самарали ишлаши натижасида Ucell ўз абонентларига юқори сифатли хизматларни тақдим этиб келмоқда. Huawei компаниясининг замонавий технологиялари ўрнатилиши тармоқ ишончлилигини оширди ва унинг ишлашини осонлаштирди.
Овозли қўнғироқлар сифати сезиларли даражада яхшиланди, интернет тезлиги ва ундан фойдаланиш ошди. Шаҳарларда, магистраль йўлларда ва жамоат жойларида қамров майдони кенгайди.
Бундай лойиҳалар ҳозирда Наманган ва Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида ҳам амалга оширилмоқда.
Чэнь Цзякай, Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори:
— Huawei компанияси Ucell ва бошқа маҳаллий алоқа операторлари билан ҳамкорликда чорак асрдан бери Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмасини узлуксиз мустаҳкамлаш учун илғор ечимларни тақдим этиб келмоқда. Бугун биз, айниқса, ҳудудларда тармоқ сифати ва сиғимини ошириш бўйича Ucell билан яна бир ҳамкорлик муваффақиятини нишонламоқдамиз. Модернизация жуда қисқа вақт ичида амалга оширилди ва энди абонентларга фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш ва кўпроқ рақамли имкониятларни очиш имконини беради. Ўз навбатида, биз буюртмачилар ва экотизимдаги ҳамкорлар билан ишлашни давом эттирамиз ва аҳолига юқори тезликда хизматлар кўрсатиш йўлида тармоқларини ривожлантиришида уларни қўллаб-қувватлаймиз.
Тимур Умаров, Ucell-Гулистон техник бўлими бош муҳандиси:
— Асосий қийинчилик: иш фаолиятидаги тармоқларни алмаштириш бўлди. Алоқа узилишларига йўл қўймаслик учун аввалига янги жиҳозларни ўрнатдик ва шундан сўнг эскисини демонтажга тайёрладик. Станцияларни алмаштириш эса жуда қисқа муддатларда амалга оширилди.
Қишки монтаж вақтида ҳам ўзига хосликлар бўлди: муҳандислар совуқ шароитда ишлашлашга мажбур бўлди. Ишларимизнинг натижалари муваффақиятли эканлиги янада қувонарли биз учун. Сирдарё вилоятидаги Ucell абонентлари компания фаолиятидан мамнун, ижобий фикрлар қолдиришмоқда.
«CОSCОМ» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) абонентларини 4G алоқаси билан таминлаш лойиҳаси якунланиши муносабати билан 24 июнь куни Гулистон шаҳридаги мусиқали драма театри майдонида катта концерт бўлиб ўтди. У Ucell компанияси томонидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Сирдарё вилояти маданият ва туризм бошқармаси ҳамда Huawei компанияси кўмагида ташкил этилди.
Концертда ЗўрТВ телеканалининг машҳур «Артист» мусиқий шоу лойиҳасининг ёш хонандалари ҳамда ўзбек эстрадаси юлдузи Шохруҳ иштирок этди. Меҳмонлар ва томошабинлар учун Ucell ва Huawei томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғаларига бой қизиқарли танловлар ҳамда викториналар таклиф этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter