Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell — энг тезкор интернет олтин мукофотига сазовор бўлди (видео)

Хабарингиз бор, 2024 йилнинг биринчи ярмида тармоққа уланиш тезлиги бўйича  Ucell компанияси — Ўзбекистондаги энг яхши уяли алоқа оператори деб топилган эди.

«ICTWEEK UZBEKISTAN 2024» АКТ ҳафталигининг иккинчи кунига ташриф буюрган "Ookla" компаниясининг савдо директори Виктор Зенг «CОSCОМ» МЧЖга (Ucell савдо белгиси) интернет самарадорлигини синовдан ўтказиш ва таҳлил қилиш бўйича жаҳон етакчиси ҳисобланган — “Ookla“ олтин мукофотини топширди.

Сўнгги уч йил мобайнида Ucell компаниясининг Ўзбекистонда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга киритган сармояси 354 миллион доллардан ошди ва топилган фойданинг барчаси мобил алоқа ва интернетни ривожлантиришга йўналтирилди.

Жумладан, Ucell мобил алоқа тармоғи объектлари ва антенна мачта иншоотлари сони қарийб икки баробар ошди, 4116 та мавжуд станциялар модернизация қилинди, 12614 та янги таянч станциялари фойдаланишга топширилди ва узлуксиз ишлашни таъминлаш учун 19 минг дона аккумулятор батареялари алмаштирилди.

2023-2024 йилларда Андижон, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида мобил алоқа тармоғи инфратузилмасини чуқур модернизация қилиш ишлари амалга оширилиб, таянч станцияларининг жиҳозлари тўлиқ янгиланди.

Умуман олганда, компания Ўзбекистонда алоқа ва технологик тараққиётни ривожлантиришда муҳим рол ўйнашга интилмоқда.

Бугунги кунда барча вилоят ва шаҳарларда 150 та замонавий, технологик жиҳатдан илғор савдо шаҳобчалари фаолият кўрсатмоқда.

Халқ учун оддий, арзон ва ишончли хизматларни тақдим этиб келаётган Ucell компанияси нақ 9 миллиондан ортиқ юртдошларимиз ишончини оқламоқда!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг