«Маърифат карвони» чинакам байрамга айланиб кетди

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Тамаддун, маданият ва маърифат» мавзусида «Маърифат карвони» илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
«Маърифат карвони»нинг дастлабки манзили Бухоро бўлди
Бухоро давлат техника университетида ташкил этилган «Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори» мавзусидаги илмий-маърифий форумда таниқли олимлар томонидан «Ёшлар орасида соғлом диний дунёқарашни шакллантиришда илмий марказлар роли», «Хорижий тажриба асосида Ислом цивилизацияси маркази фондини бойитиш ва такомиллаштириш» каби мавзуларда маърузалар қилишди.
Бухоро давлат тиббиёт институтида вилоятдаги 55 дан ортиқ оғир тоифага киритилган маҳалладаги камбағал оилалар вакиллари учун «Фаровон ҳаётга илк қадам» лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ва амалий машғулотлар ўтказилди. Анжуман давомида бухороликлар «Маърифат карвони» иштирокчиларидан мотивация ва кўрсатмалар олишди.
Бухоро давлат университети «Ижтимоий ғоялар» форуми чинакам ёшлар учун очиқ минбар вазифасини отади. Унда ижтимоий- йўналишда фаол ёшлар, магистрантлар ва ёш тадқиқотчилар томонидан илгари сурилаётган ғоялар ва стартап лойиҳалари билан танишилди, уларни қўллаб-қувватлаш, амалиётга жорий этиш имкониятларини муҳокама қилинди. Илм-фан намояндалари иштирокида мулоқот самарали ва манфаатли ўтди.
Андижонликлар ҳам фаол ҳам ташаббускор
Республикамиз бўйлаб ташкил этилган ушбу илмий-маърифий тадбирда иштирокчиларга мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтилди.
– Илмий-маърифий тадбирлар фуқароларда катта қизиқиш уйғотмоқда Андижон бўйлаб ўтаётган тадбирларда аҳоли фаол иштирок этишмоқда. Улар ўзларининг саволлари билан қизғин мунозарага киришмоқда. Бундан билишимиз мумкинки, улар Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси маркази мажмуасига бефарқ эмас. Биз ҳам учрашувларда бино ҳақида батафсил маълумот бериб ўтяпмиз. Марказ экспозициясини бойитишда уларни ҳамкорликка чорлаяпмиз, – деди Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими Азимжон Ғофуров.
«Тамаддун, маданият ва маърифат» мавзусида «Маърифат карвони» илмий-маърифий тадбирлари доирасида тарғиботчилари Андижон вилояти Жалақудуқ тумани "Бештол" МФЙ 2 мактабларида бўлишди, қизил тоифаларга киритилган маҳаллалардаги камбағал оилалар вакиллари учун «Фаровон ҳаётга илк қадам» лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди.
Шунингдек, вилоят кесимида лойиҳа доирасида ўнлаб йирик учрашувлар, тадбирлар юқори савияда ташкил этилди.
Хоразм – эзгу ғоялар йўлида муштараклик сари
Хоразм вилоятида ҳам «Тамаддун, маданият ва маърифат» мавзусида «Маърифат карвони» илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари ўз ишини қизғин давом эттирмоқда.
Бир гуруҳ олимлар, зиёлилар ва киноижодкорлардан ташкил топган «Маърифат карвони» аъзолари Хоразм вилояти сари йўл олишди.
– Биз Маънавият ва маърифат тарғиботлари орқали янги даврнинг янги одамини, Янги Ўзбекистоннинг янги дунёқарашдаги фуқароларнинг онгини шакллантиришни асосий вазифамиз деб биламиз. Тадбирнинг асл мақсади ҳам шу – халқимизни мамлакатимизда бўлаётган ислоҳотлар замирида инсон Қадри улуғланаётганини сингдириш, – деди сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, профессор, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси Нарзулла Жўраев.
Хоразм вилояти бўйлаб ўтказиладиган тадбирларда сўнгги йилларда мамлакатимизда илм-фан, маънавият, маданият, соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли орасида маромлилик, ижтимоий фаоллик, кўникмаларини янада кучайтиришга қаратилган «Янги Ўзбекистонда инсон қадри улуғ» шиори остидаги «Тирик тарих» лойиҳаси доирасида миллий фильм намойиш этилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, «Инсон қадри» лойиҳаси доирасида аҳоли вакиллари орасида умуминсоний қадриятларни тарғиб қилиш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Аёллар ва болалар мурувват уйи, турли касалликлар билан даволанаётганлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш режалаштирилган.
Ҳудудлар кесимида «Бир мақсад» лойиҳаси ўтказилади. Унда сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш мақсадида корхона, идора ва ташкилотларда «Маърифат соатлари» ҳам ташкил этилади.
Ҳар бир ҳудуд телерадиокомпанияси учун олим ва зиёлиларнинг «Тамаддун, маданият ва маърифат» мавзусида «Маърифат карвони» тадбирлари мазмун-моҳияти ҳақида кўрсатувлар ташкил этилмоқда.
«Тирик тарих» лойиҳаси
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Худойберган Девонов номидаги кинотеатрда «Маърифат карвони» доирасида «Кинокарвон» лойиҳаси ташкил қилинди.
Тадбирлар давомида «Тирик тарих» лойиҳаси доирасидаги миллий филмлар намойиши бўлиб ўтди.
Кинокарвонга вилоят ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйич бошқармаси, вилоят мудофаа бошқармасига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларидан иборат 400 нафарга яқин иштирокчи жалб қилинди этдилар.
Олим ва ёшлар учрашуви: тажриба, билим алмашилди
Бугун «Фаровон ҳаётга илк қадам» лойиҳаси доирасида ZOOM платформаси орқали «Олимлар ва ёшлар учрашуви» лойиҳаси ўтказилди.
Унда «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан хорижда – АҚШ, Европа давлатларининг Олий таълими магистратура ва докторантура дастурлари бўйича ўз илмий фаолиятини давом эттираётган стипендиатлар, ўз меҳнати ва интилишлари асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ўзбек ёшлари, жумладан, ТОП-50 университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети «Кибр -ҳуқуқ» кафедраси ўқитувчиси Мардонов Амиржон, Mardonov Amirjon, Penn State Dickinson Law bitiruvchisi, Paralegal intern at Law Office of Hari Heerekar in Los Angeles. “Azizbek Khusan Consulting” LLC асосчиси Азизбек Шомуродов, АҚШда кўплаб муваффақиятли бизнес эгаси, тадбиркор Хуршид Эгамов ва Дилноза Эркинбоевалар иштирок этди.
Мулоқотда Франциядаги Aix Marseille университети тарих йўналиши докторанти Феруза Махмасобирова «Европада таълим: грандлар ва имкониятлар» мавзусида суҳбат уюштирилди.
Мулоқотда олимлар ўз илмий ва ҳаёт тажрибалари билан ўртоқлашишди. Ёшларга грант лойиҳалар, ўқиш жараёнлари ҳақида ўз билим ва кўникмаларини тингловчиларга етказишди. Тадбиркорлар эса тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, ундаги тўсиқларни енгиш, меҳнат интизомини йўлга қўйиш ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдиришди.
Маълумот учун, «Маърифат карвони» илмий-маърифий тарғибот тадбирлари юртимизда амалга оширилаётган илм-фан, маънавият маданият соҳаларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилмоқда.
«Тамаддун, маданият ва маърифат» мавзусида «Маърифат карвони» илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари республикамиз бўйлаб давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter