Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell: Самарқандда экоҳаракат (фото)

Ucell: Самарқандда экоҳаракат (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Ucell ходимлари икки йил давомида Тошкент, Нукус, Навоий, Қарши, Термиз, Урганч шаҳарлари ва Тошкент вилояти ободонлаштириш бошқармалари кўмагида 14 та экологик ҳаракатларни амалга оширишди.

Ушбу ташаббуслар давомида 4042 туп каштан, клён, чинор, павлония, Ленкоран акацияси, қарағай, ҳинд сирени, Элдар қарағайи ва испан драке кўчатлари ўтқазилди.

Жумладан, 2021 йил баҳор фаслида 3 та экологик ҳаракат давомида:

  • Термиз шаҳрида 420 туп ҳинд сирени, 420 туп ажойиб каталпа кўчатлари экилди.
  • Қарши шаҳрида 500 туп Элдор қарағайи кўчати экилди.
  • Тошкент вилоятида 170 туп ҳинд сирени, 40 туп павлония, 10 туп йирик каштан экилди.

Ucell  2021 йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида кузги мавсумга режалаштирилган қарағайнинг маҳаллий нави – Урганч, Нукус ва Бухоро шаҳарларида «Гужум» дарахти, шунингдек, Самарқандда Қрим қарағайи ва каталпа дарахтини экиш бўйича ташаббус кўрсатди.

Ucell-Самарқанд ҳудудий филиали ходимлари, директор в.б. Камол Муҳаммадиев билан кўҳна шаҳар кўчаларида суғориш тизими мавжуд жойларда ва бу дарахтлар тез орада соя берадиган кўчаларга 80 туп каталпа дарахтини экишди.

Яна 20 туп сараланган Қрим қарағайлари Самарқанд вилояти ҳокимлиги яқинидаги Кўксаройдаги шаҳарликлар сайр қиладиган хиёбонга экилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг