Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ucell» компанияси ёшларга бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берди (видео)

«Ucell» компанияси ёшларга бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан жорий йилнинг 26 ноябр куни «Ҳумо Арена» муз спорти саройида «Имкониятлар макони» ёшлар ва бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур ярмаркада Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган давлат идоралари, йирик ва нуфузли компаниялар ҳамда йирик меҳмонхоналар ўзларининг бўш иш ўринлари таклифи билан қатнашишди. Ярмаркада иштирок этган компаниялар асосан туризм, қурилиш, саноат, ишлаб чиқариш, банк, алоқа ва IT соҳаларига оид бўлди. Улар қаторида «Ucell» компанияси ҳам ёшларга бўш ўринлари ҳақида маълумот берди.

— «Ucell» компанияси телекоммуникациялар соҳасидаги энг йирик иш берувчиларидан бири ҳисобланади — дейди «Ucell»нинг бизнес ҳамкорлик бошқармаси мутахассиси Моҳидил Собиржонова. — Компаниямизда бир ярим мингдан ортиқ мутахассис иш фаолиятини олиб боради. Ташкил этилган ушбу меҳнат ярмаркаси бизнинг фақатгина оператор сифатида эмас, балки йирик иш берувчи сифатида таништиришга ёрдам беради. Ҳозирда Ucell компаниясида IT ва маркетинг йўналишларида бўш иш ўринлари мавжуд.

Ёшларга нафақат иш ўрни топиш имконияти, балки муваффақиятли суҳбатдан ўтиш, ишга жойлашиш сирлари, касбга йўналтириш ва ёшларга мотивация бериш мақсадида халқаро тоифали психолог-коучер ва тренерлардан, машҳур блогерлардан маҳорат дарслари тақдим этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг