Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ucell»дан анимацион видеоролик: қисқа фурсатда эришилган катта муваффақият сири

«Ucell»дан анимацион видеоролик: қисқа фурсатда эришилган катта муваффақият сири

Салом дўстлар! Менинг исмим Юсуф ва мен сизларга Ucell қисқа муддат ичида қандай қилиб муваффақиятга эришгани ҳақида сўзлаб бермоқчиман.

2018 йилнинг декабрида Ucell компанияси давлат тасарруфига ўтди. Унинг аввалги эгаси Telia Group бир неча йилдан ортиқ вақт давомида компанияни ривожлантиришга сармоя киритишни деярли тўлиқ тўхтатганди.

Ucellнинг янги жамоаси компаниянинг техник ҳамда молиявий ҳолатини зудлик билан қайта тиклаши керак эди. Ва улар буни уддалашди.

Жумладан, 2018 йилнинг декабридан бошлаб Ucell компания тарихидаги энг кўп 4G таянч станцияларини қурди ва уларнинг сонини 8 мартадан кўпроққа оширишга муваффақ бўлди.

Бунинг самараси ўлароқ бутун Ўзбекистон бўйлаб 4G қамрови 2018 йилнинг декабридаги атиги 9.1%дан 2021 йилга келиб 74.3% етди.

2019-2021 йиллар давомида бир фойдаланувчига тўғри келадиган трафик 185%га етди.

2019 ва 2020 йиллар оралиғида Ucell томонидан абонентлар учун 285та янги хизмат тури ҳамда карантин даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш учун 20та ижтимоий ташаббус жорий этилди;

Тошкент метросида илк маротаба Ucell абонентлари учун сифатли мобил алоқа йўлга қўйилди. 

ICTEXPO 2019’да биринчи бор Ўзбекистон ҳудудида Ucell компанияси 5G технологик тармоғини ишга туширди.

Ушбу йиллар давомида Ucell дилерлари сони 66,2%га ўсди.

Натижада, Ucell савдо белгиси 2020 йил сўнгида 7,9 млн. абонент билан мобил алоқа бозорида етакчиликни қўлга олди ва Ўзбекистон мобил алоқа бозорининг 30,4% улушини эгалламоқда.

Ucell бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.

Ucellнинг бош мақсади – ҳаётингизни яхши тарафга ўзгартириш!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг