Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell: Ребрендинг компаниянинг стратегик режаларига киритилмаган

Ucell: Ребрендинг компаниянинг стратегик режаларига киритилмаган

CОSCОМ MCHJ (Ucell савдо белгиси) Ўзбекистон Республикасининг кўплаб молиявий ва технологик институтлари ва хорижий ҳамкорлар билан биргаликда фаол ишлаб келмоқда. Компаниянинг барча фаолияти юқори сифатли ва арзон рақамли хизматларни тақдим этиш орқали 8 миллиондан ортиқ абонентлар ҳаётини янада қулайроқ қилишга қаратилган.

Ucellнинг тармоқни ривожлантиришга киритган тўғридан-тўғри сармоялари – етакчилик учун стратегик ташланган қадам. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига кўра, биргина 2022 йилнинг ўзида тармоқни модернизация қилишга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 111,5 миллион долларни ташкил этди.

Ucell янги база станцияларини қуриш, мавжуд база станцияларини модернизация қилиш, савдо нуқталари тармоғини кенгайтириш ва абонентлар учун янги қулай хизматларни жорий этиш қувватларини оширмоқда.

Шу билан бирга, биз мамлакат ва жаҳоннинг етакчи технологик компаниялари билан шерикликда ҳамкорлик лойиҳаларини ҳам фаол ривожлантирмоқдамиз. Ucell брендини яхши билишади ва севишади. Шунинг учун келажакда биз фақат унинг машҳурлиги ва унга бўлган ишончни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашни режалаштирмоқдамиз.

Ребрендинг компаниянинг стратегик режалари ёки лойиҳаларига киритилмаган.

Ucell савдо белгиси Ucell томонидан жорий этилган замонавий технологиялар ёрдамида телекоммуникацияларни ривожлантириш орқали ҳаётнинг энг яхши сифати ҳамма жойда мавжуд бўлишини ва ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун фойдали бўлишини таъминлашга интилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг