Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент борган мактабга Ucell компанияси техник жиҳозлар совға қилди

Президент борган мактабга Ucell компанияси техник жиҳозлар совға қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Кеча, 27 декабр куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишини чуқур ўрганиш бўйича ихтисослаштирилган умумтаълим мактабига ташриф буюргани хабар берилганди.

Бу ерда илғор ўқув дастури учун хоналар ва шарт-шароитлардан ташқари, инновацион методлардан фойдаланган ҳолда факултатив дарсларни ўтказиш учун кенг имкониятлар яратилган. Ucell, Artel, ZTE ва Huawei компанияларининг махсус синфлари мавжуд.

«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) мактабга бир қатор техник жиҳозлар совға қилди.

Бугун ушбу ўқув даргоҳи остонасида мамлакат келажаги бизнинг иқтидорли ёшларимиз қўлида эканлиги сезамиз. Мамлакатимиз раҳбарияти таълим соҳасига катта эътибор қаратмоқда: янги мактаблар қурилмоқда, моддий-техник база модернизация қилинмоқда, ўқув жараёни учун замонавий шароитлар яратилмоқда. Мамлакатда таълим тизими катта ўзгаришларга дуч келди: нафақат дарсликлар таркибида, балки тизим ҳам тубдан ўзгарди.

Бугунги кунга қадар президент мактаблари Нукус, Наманган, Хива ва Тошкентда очилган. Президент мактабларини ташкил этиш ташаббуси жуда муҳим ва долзарб қарор эди. Ушбу инновацион ўқув муассасалар мактаблар ислоҳотининг ўзига хос локомотиви бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.

Бундай мактабларнинг ғояси ноёбдир: Aбу Aли ибн Сино, Aл-Хоразмий, Aбу Райҳон Беруний ва кўплаб буюк олимлар ва мутафаккирларни дунёга танитган Маъмун академияси ва Шарқий Уйғониш давридаги бошқа таълим марказларининг улуғвор анъаналарини тиклаб, ўқув жараёнига янги технологияларни жалб қилиш.

«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ихтисослаштирилган ахборот-коммуникация технологиялари мактабига 19 моноблок, интерфаол сенсорли панел, телевизор, компютер, виртуал реаллик кўзойнаклари ва бошқа жиҳозларни тақдим этди.

Владимир Кравченко, «COSCOM» МЧЖ бош директори в.б. (Ucell савдо белгиси):

— Бугунги кунда ахборот технологиялари таълим тизими ривожланишининг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Ucell ёрдами билан янги технологиялар билан жиҳозланган хона Тошкентдаги Инҳа университетида ҳам мавжуд. Яна бир лойиҳамиз: яқинда очилган Aмити университетида ҳам компютер хонасини жиҳозлаб бериш. Биз болалар ёшликдан технологиялар билан тиллашишларини истаймиз. Бу мамлакатимиз ёшларининг интеллектуал салоҳияти, қизиқувчанлиги ва юқори билим фаоллигини ижобий ривожланишига йўналтиришга имкон беради. Келажакда уларни қўллаб-қувватлаб, ўқишларида ҳомийлик қилишга ва иш жойларини таклиф этишга тайёрмиз. Мактаб ўқувчилари муваффақиятли олимлар, математиклар, астрофизиклар, IT-мутахассислар — янгиланаётган мамлакатга муносиб фуқаролар бўлишига чин дилдан ишонамиз.

Ucell компанияси ушбу жиҳозлар ўқувчиларни замонавий компютерлар ва инновацион технологиялар оламига жалб этишда ёрдам беради, билим ва кўникмаларни баркамол шакллантиришга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг