Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell Тошкентда 5G тармоғини ишга туширганини эълон қилди

Ucell Тошкентда 5G тармоғини ишга туширганини эълон қилди

Ucellдан 5G мобил алоқаси энди Тошкент аҳолиси учун мавжуд, дея хабар қилди компания расмий канали.

Қайд этилишича, 5G мобил алоқаси Tashkent City бизнес марказида ишга туширилган.

Компания янги форматдаги мобил алоқа қамрови доирасини кенгайтириш ниятида ва тез орада мазкур технология Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам йўлга қўйилади.

Бешинчи авлод алоқаси – бу шунчаки ўта тезкор интернет эмас. Реал шароитдаги 5G тезлиги, тахминан, 1Gbit/c.ни ташкил қилади. Шу тариқа маълумотларни узатиш 4G технологиясига қараганда 10-100 баравар тезроқ амалга ошади.

2021 йил 8 апрелдан бошлаб Ucellнинг Тошкентдаги барча офисларида 5G мобил алоқасига уланиш имконияти мавжуд, дейилади компания хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг