Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell 5G Standalone технологиясини жорий этмоқда

Ucell 5G Standalone технологиясини жорий этмоқда

Фото: Ucell

2024 йил бошида Ўзбекистондаги энг йирик уяли алоқа оператори — Ucell компанияси Huawei, ZTE, Nokia ва Nexign компаниялари қўллаб-қувватлови остида мамлакатимизда биринчилардан бўлиб бешинчи авлод алоқа стандартининг энг янги ядросига асосланган 5G Standalone (5G SA) технологиясини ўрнатиб, синовдан ўтказганди.

Бундан ташқари, 5G SA стационар симсиз уланиш (FWA) технологияси ҳам синовдан ўтказилгани компаниянинг технологик етакчиликка йўналишини яна бир бор тасдиқлайди.

5G SA технологияси — тўлақонли бешинчи авлод маълумотларни узатиш ечимидир. Бу технология рухсат этилган максимал тезликларнинг кафолатланган қийматларини ва маълумотларни узатишда эҳтимолий кечикишларни минималлаштириш имконини таъминлайди.

Янги технология яқин келажакда компанияга доимий абонентлар учун 5G SA FWA асосида маълумотларни узатиш хизматларини йўлга қўйиш орқали ўз абонентлар базасини кенгайтириш, шунингдек, маълумотларни узатишнинг энг яхши сифат кўрсаткичларини кафолатли таъминлаш имконини беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг