Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell: Флагман мотивацион тадбири (видео)

Ucell: Флагман мотивацион тадбири (видео)

«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ҳудудий филиаллар ўртасида «Флагман» мотивация тадбирини жорий қилди. Май ойининг бошида ҳар бир ҳудуддаги бўлинмалар ўзаро бизнес рақобатга киришдилар. Ва мана биринчи ғолиб ҳам аниқланди.

2021 йил май ойидаги бизнес кўрсаткичлари натижаларига кўра энг яхши натижани кўрсатган ҳудудий бўлинма «Ucell-Andijon» офиси бўлди.

Етакчи ҳудудий бўлинма жамоаси ғолибнинг номи ўйиб ёзилган Кубок ва фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Тадбирда қатнашган бўлинманинг ҳар бир ходимига пул мукофоти берилди.

Тадбирнинг асосий мақсади — юқори натижаларга эришиш учун мотивация. Бугунги кунда Ucell олдида энг юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган даражада телекоммуникация инфратузилмасини сезиларли даражада модернизация қилиш вазифаси турибди. Ҳудудлардаги ҳар бир ходимнинг бизнес жараёнларига жалб этилишини кучайтириш учун фавқулодда эҳтиёж туғилди.

Ҳар ой етакчи гуруҳ қуйидаги мезонларга мувофиқ аниқланади:

  • Янги уланишлар
  • Дилерлар самарадорлиги
  • Янги уланишлар ARPUси

Владимир Кравченко, «COSCOM» бош директори (ТМ Ucell):

— Ҳозирда барчамиз Ўзбекистоннинг уяли алоқа бозорида кучли рақобатнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Барча сегментларда ҳар бир абонент учун кураш кетмоқда. Турли хил тарифлар ва хизматлар ишга туширилмоқда, доимий равишда янги технологиялар жорий этилмоқда, соҳа юқори суръатларда ривожланмоқда. Ucell жамоаси ҳам бир жойда турмаяпти, рақибларнинг янги чақириқларига самарали жавоб бермоқда ва ривожланиш тенденциясини белгиламоқда.

2021 йилда Компания асосий эътиборни тармоқни ривожлантириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатига қаратмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз — мамлакат аҳолисини юқори тезликдаги ва барқарор интернетдан фойдаланиш имконияти билан таъминлашдир. Мавжуд таянч станциялари янгиланмоқда ва янгилари ишга туширилмоқда.

Бугунги кунда компания ҳудудларга катта эътибор қаратмоқда: рақобатчилар ухлашмаяпти. Вазиятни танқидий баҳолаб, ҳудудий бўлинмаларнинг барча кучларини сафарбар этиш зарур. Айнан шунинг учун «Флагман» тадбири йўлга қўйилди. Ва биринчи ой натижаларига кўра, аллақачон ғолиб аниқланган. «Ucell-Andijon» жамоасини муносиб ғалаба билан табриклайман.

Бахтиёржон Турдиев, «Ucell-Andijon» ҳудудий бўлинмаси директори:

— Ucell раҳбарияти ходимларнинг ривожланиши ва ўқитилиши, касбий мартабалари ўсиши, мотивацияси ва жалб этилишига ката аҳамият кўрсатмоқда.

Бизнинг офис мамлакатимизнинг барча тармоқлари орасида энг яхши натижага эришганидан хурсандман. Энди биз биринчи бўлиб кубокни қабул қилиб олганимиздан сўнг, ушбу Кубок Андижонни тарк этмаслиги учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Биз юқори сифатли янги уланишлар сонини кўпайтириш, дилерлик тармоғини ривожлантириш ва абонентларнинг содиқлигини ошириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни амалга оширамиз.

Ucell ҳар бир ҳудудий бўлинманинг ғалабаси, бу Компаниянинг ҳар бир ходимининг ғалабаси эканлигига ишинчи комил.

Замонавий технологиялар ёрдамида Ucell энг яхши ҳаёт сифатини ҳамма жойда мавжуд ва ҳаммага фойдали қилишга ҳаракат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг