Ucellда шахмат мусобақаси ўтказилмоқда
Апрел ойидан бошлаб «Coscom» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) барча минтақалар ходимлари ўртасида шахмат мусобақасини ўтказмоқда.
Бугун Нукусда, Республика ихтисослаштирилган ўйинлар ва енгил атлетика болалар ва ўсмирлар мактаби деворларида Ucell-Нукус ходимлари ўртасида компаниянинг биринчи шахмат турнирининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Ўйинлар Қорақалпоғистон Республикаси Шахмат федерацияси билан биргаликда ташкил этилиб, касбий байрам — Радио ва алоқа кунига белгиланди.
Саралаш ўйинлари Самарқанд, Қарши, Бухоро, Навоий, Гулистон, Жиззак ва Наманган шаҳарларида бўлиб ўтган. Шу кунларда саралаш турнирлари Нукус, Қўқон ва Тошкентда бўлиб ўтмоқда.
Шахматнинг тарихи бир ярим минг йилдан ошиқроқ, замонавий кўринишда эса шахмат олти аср олдин пайдо бўлган. Бугунги кунда шахмат Олимпия ўйинларига киритилган ва интеллектуал спортнинг энг машҳур турларидан бири бўлиб қолмоқда.
Байрам Жумагулов, «Ucell-Нукус» минтақавий филиали директори в.б.:
— Шахмат - бу интеллектуал спорт тури бўлиб, телекоммуникация соҳасида ишлайдиганлар орасида ҳаваскор шахматчилар кўп бўлиши ажабланарли эмас. Алоқа ходими, худди шахмат ўйинчиси каби, устувор масалаларни аниқлашни ва вазиятни динамикада кўришни билиши керак. Компания мутахассислари юқори сифатли алоқа билан таъминлашнинг стратегик аҳамиятини тушунадилар. Шундай қилиб, ўтган йилнинг охирида Компания мамлакатимизнинг энг чекка жойларидан бири - Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот вилоятида янги база станциясини ишга туширди. Техник бўлим мутахассислари бир неча ой ушбу минтақада таянч станцияни қуришга тайёргарлик кўришди. Ушбу станция чегара постлари, Қозоғистондан келган меҳмонлар, шунингдек, мамлакатга қайтиб келаётган фуқаролар учун алоқа мавжудлигини таъминлаши керак. Уларнинг ҳар бири телефонда таниш овозларни эшитиши лозимдир.
Шахмат мусобақасида Компаниянинг минтақалардаги ва Тошкентдаги барча офисларидан 63 нафар ишчи-ходимлар иштирок этишмоқда. Ўзбекистон Республикаси Шахмат федерацияси мусобақаларни ташкил қилишда ёрдам бермоқда: ғоядан тортиб якуний турниргача.
Куралбай Жакашев, Қорақалпоғистон Республикаси Шахмат федерациясининг ижрочи директори:
— Биз Ucell компаниясини ходимлар ўртасида шахмат мусобақасини ташкил қилишда қўллаб-қувватлашдан хурсандмиз. Турнир, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммалаштириш, шунингдек, шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан боғлиқ равишда долзарбдир. Бугунги кунда ушбу спорт тури жадал ривожланиб, оммалашиб бормоқда. Мактабларда болалар ва ўспиринлар ўртасида мусобақалар ўтказилмоқда. Интилиш учун марралар ката ва Федерация барча манфаатдор томонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр.
Ҳар бир иштирокчига эсдалик дипломлари ва шахмат тўплами топширилди. Икки ғолиб Тошкент шаҳрида 19 май куни Ўзбекистон шахмат федерациясининг Халқаро шахмат академиясида бўлиб ўтадиган мусобақанинг финал босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Ucell шахмат бўйича мусобақа компанияда яхши анъанага айланиб, шахматни интеллектуал спорт тури сифатида оммалаштиришга ёрдам беради деб умид қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter