Ucell компанияси #uydaqoldik ташаббусига қўшилди (фото)

Коронавирус сабабли карантин шароитида бугунги дунё тренди – масофадан туриб ишлаш, онлайн таълим ва ахборот ресурсларига кириш.
Ucell компанияси ҳам ушбу #uydaqoldik #sidimdoma ташаббусга қўшилди. Компания офис ходимларининг тахминан учдан бири масофадан туриб ишлашмоқда.
Техниклар, маркетологлар, фронт-офис операторлари, call-марказ операторлари энг юқори ҳаёт савияси ҳар ерда ва ҳар бир Ucell абонентига мавжуд бўлиши учун ҳар куни 24 соат ишлашмоқда.
Улар ҳештегни озгина ўзгартириб, шундай дейишмоқда: «Уйда қолинг! Сидите дома! Биз бунинг учун ҳаммасини бажарамиз».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter