«Ucell»: Истеъмолчилар агентлиги хабар топмасдан аввал абонентларга 97 млн. сўм маблағ қайтариб бўлинган
«Ucell» компанияси Монополияга қарши қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги веб-сайтида чоп этилган «Иловани юклаб олинг, чироқни ишқаланг ва совғаларга эга бўлинг» сарлавҳаси остидаги мақола билан юзасидан бир қатор тушунтиришлар билан чиқди.
«Ucell» «First IT-Group» МЧЖ контент-провайдери базасида тақдим этилган «Al-Chiroq» мобил иловаси ишида аниқланган техник носозликни 2020 йил 30 сентябрда бартараф этишни бошлаган.
5 октябрь куни компания абоненти томонидан «Al-Chiroq» хизматининг ишлаши тўғрисида шикоят билан компаниянинг Call-марказига қайта қўнғироқ келиб тушган пайтда, техник носозликни бартараф этиш бўйича тадбирлар контент-провайдер томонидан муваффақиятли якунланди ва «Al-Chiroq» иловасининг ишлаши тўлиқ тикланди.
Техник носозликларни бартараф этилгандан сўнг, ушбу мобил иловадан фойдаланган Компания абонентлари учун 30.09.2020 дан 05.10.2020 гача муддатда бўлган тўловларни қайта ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида текширув бошланди.
6 октабрдан 9 октабргача қайта ҳисоб-китоб қилиш учун таҳлил ва барча зарур процедураларни ўтказилиб, унда «Al-Chiroq» иловаси фаолиятидаги техник носозликни бартараф этиш даврида 337 975 абонент ушбу дастурдан фойдаланганлиги аниқланди. Ушбу абонентларнинг ҳисобидан ечиб олинган 97 432 379,33 сўм миқдоридаги маблағ 9 октябрь кунининг охирига қадар абонентларга қайтарилган.
«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги 337 975 нафар абонентга 97 миллион сўмдан ортиқ сўм қайтарилиши ҳақида фақат 6 ноябрь куни Уселл компаниясининг агентликнинг 2 ноябрдаги йилдаги сўров хатига берган жавобидан сўнг хабар топган» - дейилади «Ucell» компанияси хабарида.
Шу билан бирга, 19 ноябрь куни компания қўшимча равишда ҳар бир абонентга маблағ қайтарилганини тасдиқловчи 6377 саҳифадан иборат ҳужжатларни агентликка тақдим этган.
Шунинг учун ҳам, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан берилган мақоладаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан муаммони ҳал қилиш жараёнида тизимдаги (2020 йилнинг 30 чентабрдан 4 октябргача) ускуналар ишламай қолганлиги сабабли аксия доирасида иштирок эта олмаган 337 975 та абонентининг фойдаланилмаган хизмат кунлари учун маблағлари компания томонидан тўлиқ қайтариб берилди ва бу 97 432 379,33 сўмни ташкил этади», сўзлари нотўғри маълумотдир, чунки аслид «Ucell» Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигидан 02.11.2020 йилда келиб тушган сўровга қадар маблағларни қайта ҳисоблаб чиққан ва пулларни ўз абонентларига қайтариб бериб бўлган.
«Ucell» ҳар бир абонент билан шаффоф, очиқ, самарали ва тийинига қадар аниқликда ишлайди» - дея якунланади компания расмий баёноти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter