«Ucell» техник қайта жиҳозлашга сармоя киритмоқда (видео)
2022 йилнинг биринчи ярмида «CОSCОМ» МЧЖ («Ucell» савдо белгиси) Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасини ривожлантиришга 50 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди.
Тўғридан-тўғри инвестицияларнинг асосий йўналиши бутун мамлакат бўйлаб баланд сифатли алоқа ва юқори тезликдаги интернет билан таъминлашдан иборат.
Ўтган йилнинг кузидан бошлаб «Ucell» бутун Ўзбекистон бўйлаб янги таянч станцияларини босқичма-босқич қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш дастурини Қорақалпоғистоннинг энг олис нуқтасидан Сурхондарёнинг тоғли қишлоқларигача амалга оширмоқда.
Ўтган йили бир неча юз станция қурилиб, модернизация қилингани туфайли кўплаб ҳудудларда уяли алоқа сезиларли даражада яхшиланди. Бир қатор қишлоқларда интернет биринчи марта пайдо бўлди. 2022 йил учун режалар ундан ҳам юқорироқ.
«2022 йилнинг 7 ойида 247 та янги объект фойдаланишга тайёрланди. Йил охиригача бутун мамлакат бўйлаб бир неча юзта янги объектларда монтаж ишларини якунлаш ниятидамиз. Шунингдек, йил бошидан буён 485 та таянч станциялари модернизация қилинди. Йил охиригача, январ ойида ваъда қилганимиздек, 800 дан ортиқ таянч станциялари модернизация қилинади», — деди «Ucell» бош директори Aндрей Шишковский.
Компанияда тармоқнинг барқарор ишлаши учун асос бўлган алоқа воситаларининг энергия хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Йил бошидан буён 328 та таянч ва коммутация станцияларида аккумуляторлар алмаштирилди. Жами 3472 дона янги аккумуляторлар ўрнатилиб, бу ишлар давом эттирилмоқда.
Тармоқлардан фойдаланиш хизмати мутахассислари инфратузилма ва алоқа воситаларини ўз вақтида таъмирлаш, носоз қисмларни аниқлаш ва алмаштириш бўйича 24/365 кун иш олиб боради. Таянч станциялари ва коммутация марказларининг электр таъминоти тизимлари мунтазам равишда текширилади ва синовдан ўтказилади. Дизел генераторлари ва кондиционерларга хизмат кўрсатилади ва улар таъмирланади. Aнтенна-мачта қурилмаларининг текислиги ва кабелларнинг кучланиши таъминланади.
Интернет фойдаланувчилари учун фойдали маълумот: «Ucell» 4G тармоғи сезиларли даражада кенгайди ва бугунги кунда йирик шаҳар ва аҳоли пунктлари ҳудудининг 85,2 фоизини қамраб олади. Таққослаш учун: 2018 йилнинг декабрида Ўзбекистонда 4G қамрови атиги 9,1 фоизни ташкил қилган. «Ucell» 4G тармоғининг қамров доираси ҳар ой кенгайишда давом этмоқда.
«Ucell» бешинчи авлод уяли алоқаларини жорий этиш бўйича биринчилар қаторида бўлган ва шундай бўлиб қолади: Тошкентнинг марказий қисмларида «Nokia» ва «Huawei» ускуналари асосида 5G ни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Самарқандда «ZTE» ускуналарида 5G ни жорий қилиш якунланди: ҳозирда 5G халқаро аэропортда, «Silk Road Samarkand» сайёҳлик марказида ва шаҳарнинг марказий туманларида ишламоқда.
Йил бошида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан уяли алоқа операторлари учун бизнес юритиш шартлари сезиларли даражада яхшиланди. Қабул қилиниши учун Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилган мазкур ҳужжат телекоммуникация корхоналарининг инфратузилмани кенгайтириш борасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Жумладан, алоқа операторлари томонидан ҳамда мамлакатимизда алоқа инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида олиб кирилаётган асбоб-ускуналар, дастурий таъминот, материаллар ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан озод қилинди.
Бунинг шарофати билан «Ucell» компанияси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида янги таянч станцияларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича узоқ муддатли дастурни янада жадалроқ амалга оширмоқда.
Иш суръати «Ucell» компаниясининг халқаро стандартларга мувофиқ телекоммуникация инфратузилмасини тубдан техник қайта жиҳозлаш ва шакллантириш бўйича инвестиция режалари тўлиқ амалга оширилишидан далолат беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter