Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ucell» Тошкент марказига каштан кўчатлари ўтқазди (фото)

«Ucell» Тошкент марказига каштан кўчатлари ўтқазди (фото)

Фото: Xabar.uz

«Coscom» МЧЖ («Ucell» савдо белгиси) пойтахт ҳокимлиги кўмаги билан 24 октябрь куни пойтахтнинг Навоий шоҳ кўчасида 36 туп каштан кўчатларини экди.

Акция 2019 йил август ойида Маҳтумқули кўчасида дарахт экишда қатнашиш билан бошланган ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Ўша вақтдан бошлаб «Ucell» кўнгиллилари Тошкентдаги бешта парк ҳудудларида кўчат экишда иштирок этиб, 615 туп кўчат: чинорлар, ленкоран акацияси, павловния ва настарин ниҳолларини экишганди.

Тошкент шаҳрининг Сирғали тумани ҳокимлиги кўмагида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳудуди тозаланиб, Сирғали мавзесининг янги кичик туманда «Виктория хиёбони» барпо этилди. Ушбу икки тадбир доирасида иштирокчилар 3-4 ёшдаги 80 туп чинор экдилар.

Бу йил «Ucell» кўнгиллилари баҳорда карантин жорий қилинишидан олдин Тошкентда настарин хиёбони барпо этишди ва Қарши ҳамда Навоий шаҳарларида ҳинд настарини, испан дарахтларини ўтқазишга муваффақ бўлишди. Дарахт экиш географияси шу тарзда кенгайиб бормоқда.

Яна бир экологик акция Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтди. 29 сентябрь – 1 октябрь кунлари Термиз шаҳрининг асосий кўчаларида, Санъат саройи парки ва Амударё қирғоғида, Термиз шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаси кўмаги билан «Ucell» ходимлари 1200 каштан кўчатларини экдилар.

Бахтиёр Насимов, «Ucell» компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи:

– Бу йили каштан тасодифан танланмади. Ландшафт дизайни бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, у атроф-муҳитга яхши таъсир қилади, ҳавони олтингугуртли газлардан тозалайди ва чангни ўзида сақлайди. Айниқса, у кенг шаҳар ва парк хиёбонлари ва бульварларга ўтқазилса жуда яхши. Ва, албатта, унинг тутун ва газларга чидамлилиги заводларни, саноат зоналарини, энергетика иншоотлари ва бошқа жойларни кўкаламзорлаштиришда кўп экилишига сабаб бўлади.

2020 йил 24 октябрда Навоий шоҳкўчасида бўлиб ўтган акцияда пойтахт ҳокимлиги ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, шунингдек, ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг