Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucellда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ўзгача нишонланди (видео)

Ucellда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ўзгача нишонланди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Мамлакатимизда буюк мутафаккир ва шоир, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда. COSCOM МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ҳам шу муносабат билан бир қатор тадбирларни ташкил этди.

Тадбирдан видеолавҳа

Куни кеча Ucell-Плазанинг бош офисида шеърий муҳит ҳукм сурди: фолклор ансамбли Алишер Навоийнинг ғазалларини ижро этди, офис ходимлари ва меҳмонларини миллий либосдаги қизлар кутиб олишди.

Пойтахт марказидаги Ucell офиси олдидан ўтаётганда кўпчилик катта экрандаги суратни кўрган бўлса керак. Унда Тошкентдаги Алишер Навоий ҳайкалларидан бири тасвирланган. Дунёда Алишер Навоийга бағишланган бир қанча ёдгорликлар мавжуд: Москва, Минск, Боку, Токио, Вашингтон, Шанхай ва Душанбеда. Ўзбекистонда Навоий ёдгорлигини барча шаҳарларда учратиш мумкин. Бир ой ичида компаниянинг ҳудудий филиаллари шоир ёдгорлигидан фотосуратларни юборишди. Ҳар ҳафта корпоратив почта орқали ходимлар ёдгорликлардан бири билан таништирилди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг веб-сайтидан шоир китобларининг асл қўлёзмалари расмлари кўчирилиб, Ucell-Плазадаги экранларда намойиш этилди.

Севара Латипова, жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси мутахассиси:

— Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий мероси чуқур ва кўп қиррали: бу ҳаётнинг ўзига хос энциклопедияси. Болаликданоқ унинг ғазал ва рубоийларини таниқли хонандалар ижросида радио ва телевидениеда, концертларда тез-тез эшитиб турамиз. Унинг кўплаб ҳикматлари шу қадар оммабопки, баъзида улар шоирга ёки халққа тегишли эканлигини билмай қоласиз. Навоийнинг асарлари бугунги кунда ҳам долзарбдир. Унинг қаҳрамонлари ҳозирда ҳам ибратли. Ucell анъаналари руҳида биз буюк шоирнинг 580 йиллигини кенг нишонлашга, офисда ижодий муҳит яратишга, миллий руҳият ва ғурурни кўтаришга ҳаракат қилдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг