«Менга маъқули — «Ucell». Бухорода компания қандай ишламоқда? (видео)
«Ucell-Бухоро» минтақавий филиали ташкил этилганига 20 йил тўлди. Шу муносабат билан журналистлар учун қадим Бухорога пресс-тур уюштирилди.
«Ucell» компанияси Ўзбекистонда сўнгги технологияларни биринчилардан бўлиб татбиқ этувчи компания сифатида тилга олинади. Биргина ўтган йилнинг сентябрь ойида «Coscom» МЧЖ («Ucell» савдо белгиси) мобил алоқанинг бешинчи авлоди — 5G ни синаш жараёнини биринчилардан бўлиб бошлаган эди. Маълумки, бу технология ўзининг юқори тезликда маълумот узатиш имкониятлари билан инновацион ҳисобланади.
Замон технологик талабларига мос тарзда фаолият юритиб келаётган «Ucell-Бухоро» минтақавий филиали ташкил этилганига 20 йил бўлди.
Шу муносабат билан «Ucell-Бухоро» минтақавий филиалига ахборот сайтлари вакиллари, тележурналистлар ҳамда блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Иштирокчилар компания бош офиси, дилерлик манзили ҳамда база станцияларида бўлишди.
«Ucell-Бухоро» минтақавий филиали савдо менежери Меҳриддин Муҳамедовга кўра, филиал 2000 йили ўз фаолиятини оддийгина, тўғрироғи, кўримсизроқ офисда бошлаган. Ўшанда атиги, 8 нафар ходим ишлаган. Шунингдек, бор-йўғи, битта асосий сигнал қабул қилувчи станция фойдаланишга топширилган. У ҳам Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси томида ўрнатилган. Бугунги кунда эса, биргина ўтган йилнинг ўзида Бухоро вилоятида юқори тезликдаги маълумотларни абонентларга узатиш учун 4G стандартидаги 60 та станция ўрнатилган ва фойдаланишга топширилган. Айни пайтда вилоятда 450 000 дан ортиқ абонентларига эга компаниянинг 300 дан ортиқ асосий станциялари, 160 та савдо манзили мавжуд. Уларнинг 30 таси «Ucell» моно-бренд пунктларидир.
— Тўрт йилдан бери «Ucell-Бухоро» минтақавий филиалининг Call-марказ операторлари малака сифатини текшириш учун ўтказиладиган «Quiz» тест синовларида энг яхши кўрсаткич ва биринчиликни эгаллаб келишмоқда, — дейди М.Муҳаммедов. — Яқиндан бошлаб бевосита мижозлар билан ишлай бошладик. Туманларда «Сайёр қабул»лар ўтказяпмиз. Бу нафақат, мижозлар билан янада яқинликни, балки уларнингг мурожаат ва шикоятларини тўғридан-тўғри ўрганиш ва аниқлаш имконини бермоқда. Асосан деярли мобил алоқа мавжуд бўлмаган ҳудудларда яшайдиган абонентларда айрим муаммолар учрайди. Шу нуқтаи назардан, қамров тармоқларни кенгайтиришни ва баланд устунларда янги-янги станциялар ўрнатишни кўзлаяпмиз.
Пресс-тур иштирокчилари вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида ташкил этилган «Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази»да ҳам бўлишди. Ушбу марказни ташкил этишда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик профилактикасини амалга ошириш борасидаги ишларни такомиллаштириш мақсади кўзланган. Шунга кўра, профилактик ҳисобга олинган хотин-қизларни электрон дастурга киритиш мақсадида «Umidqanoti.uz» электрон дастури ишлаб чиқилган. Мазкур тизимни амалга оширишда «Ucell–Бухоро» минтақавий филиали алоҳида ўрни тутган бўлиб, филиал томонидан электрон дастур махсус қурилмалар орқали вилоятдаги жами 567 нафар маҳаллий мутахассис билан узвий ишлайдиган планшетларга ўрнатилган.
«Ucell-Бухоро» минтақавий филиали 20 йиллик тантана муносабати билан вилоятнинг 12 та туман ва шаҳридаги мавжуд реаблитация марказларига «Ucell» сим-карталари билан жиҳозланган модем-пакетлар совға қилди. Модем-пакетлар электрон кутубхонага, шу жумладан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг расмий саҳифаларига, тадбиркорликни яратиш учун юридик, ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатишга қаратилган бошқа сайтларга уланган.
«Ucell» хизмати ҳақида ким нима дейди?!
Мираббос Алимжанов:
— «Ucell» хизматидан жуда кўп йиллардан буён фойдаланаман. Мамлакатнинг исталган манзилидан яқинларимга қўнғироқ қилиш имконига эгаман. Доимий алоқа, яъни антенна мавжуд.
Дурдона Аҳмеджанова:
— «Ucell»га уланганимга 14 йил бўлди. Албатта, бунгача бошқа мобил компаниялар хизматларидан ҳам фойдаландим. Бироқ, менга маъқули — «Ucell».
Пресс-тур доирасида ОАВ вакиллари «Sabina Begim AIR» фирмаси офисида бўлишди. Салкам ўн йилдан буён «Ucell» билан ҳамкорлик қилиб келаётган дилер Суҳроб Пўлатов ОАВ вакилларига доимий равишда абонентлар билан мулоқотда бўлиб, истеъмолчиларнинг талаб ва истакларини ўрганишини ва ўз фаолиятидан завқланишини билдирди.
«Ucell-Бухоро» минтақавий филиали бош муҳандиси Фирдавс Имомов Бухорода асосий станцияларни ишга тушириш ва компаниянинг келгусидаги режалари ҳақида тўхталди.
Пресс-тур сўнгида узоқ йиллардан буён компания фаолиятига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ходимлар диплом ва совғалар билан тақдирланди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter