
Ўзмиллийбанк ва Natixis 200 млн евролик кредит линияси келишувини имзолади
11 март куни Париж шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доиралари ва давлат идоралари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбир давомида томонлар истиқболли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар ва янги ўсиш нуқталарини аниқладилар.

Руминия Миллий банки фолбинни ишга олди
Миллий банк расмийлари ҳам хабарни тасдиқлашди.

Ўзмиллийбанкнинг 2021 йилдаги муваффақият ва ютуқлари
Мамлакатнинг энг йирик банкларидан бири бўлган «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ (Ўзмиллийбанк) ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади ва йирик инвестицион ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади.

Тошкентда муҳим молиявий форум бўлиб ўтди
Бугун Тошкент шаҳрида II Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтди.

«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Solfy финтех-компанияси фоизсиз муддатли тўлов карталарини жорий этади
Ўзбекистоннинг энг йирик банки «Ўзмиллийбанк» АЖ ва Solfy финтех-компанияси фоизсиз муддатли тўлов карталарини жорий этишмоқда. Ҳамкорлар Ўзбекистон бозорида инновацион молия маҳсулоти бўлган – Solfy муддатли тўлов карталарини жорий этишга тайёргарлик кўришмоқда.

Ўзмиллийбанк миллий валютада қулай омонат турини таклиф этмоқда
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ жисмоний шахслар учун миллий валютада қулай омонат турини таклиф қилади.

«Ўзмиллийбанк» АЖ — инвестицион жозибадорлик ва ислоҳотлар доирасидаги ривожланиш истиқболлари
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Ўзбекистон: иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи» номли халқаро иқтисодий форум доирасида, «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» («Ўзмиллийбанк») Акциядорлик жамияти банкнинг Россия бозоридаги инвестицион жозибадорлиги ҳақида тақдимот ўтказди.

ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси кенгашининг XVII йиғилиши якунларига кўра раислик Ўзбекистон Миллий банкига ўтди
2021 йил 16 сентябрь куни Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикасининг «Амонатбонк» давлат жамғарма банки раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Банклараро бирлашмаси (ШҲТ ББ) кенгашининг XVII йиғилиши бўлиб ўтди.

Ёшларга тадбиркорлик учун ажратиладиган кредитлар шарти маълум қилинди
Ёшлар томонидан саноат ва тадбиркорлик зоналарида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаш учун кредитлар ажратиш шартлари маълум қилинди. Унга кўра, Норматив ҳуқуқий асослар қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистонда теннис қандай ривожланмоқда?
Дунёда ривожланган спорт турлари талайгина — футбол, хоккей, волейбол, баскетбол. Улар орасида тенниснинг ҳам ўрни катта. Масалан, Рафаэл Надал, Рожер Федерер ва Новак Жоковичлар ўртасида кечадиган баҳслар анча мунча футбол ўйинидан кам шов-шув кўтармайди. Ўзбекистонда ҳам бу ўйинга қизиқиш каттагина.

Ўсмирлар ўртасида халқаро теннис мусобақаси бўлиб ўтди
Унда вакилларимиздан ташқари Россия Федерацияси, Америка Қўшма Штатлари, Канада, Жанубий Корея, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия давлатларидан ташриф буюрган 18 ёшгача бўлган 70 нафарга яқин иқтидор эгалари кортга чиқишди.

Юртимизнинг энг чекка ҳудудида ҳам бренд яратиш мумкин. «Ўзмиллийбанк» мижози буни исботлади
Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманига келган ҳар бир тадбиркор албатта «New Best Style» МЧЖ фаолияти билан танишиб кетиши лозим. Ушбу корхона юртимизнинг энг чекка ҳудудида ҳам бренд яратиш мумкинлигини исботлаб берди. Унинг савдо белгиси «Max Decor» деб аталади ва бу ерда юртимиз учун жуда танқис ҳисобланган гулқоғозлар ишлаб чиқарилмоқда.

Бу тиббий қўлқоплар қўл терисини шикастламайди — Ўзмиллийбанк ёрдамида очилган корхона ҳақида
Бугунги кунда карантин қоидаларига риоя этишда ҳар бир юртдошимизнинг доимий ҳамроҳига айланган. Ўтган оғир даврларда тиббиёт маскалари билан бирга бир марталик тиббий қўлқоплар ҳам кўп бора жонимизга оро кирди.

Хоннинг аҳди, шаҳзоданинг ўлими ва канизак фитнаси — Ўзмиллийбанк бизга қайтарган сарой тарихи
Нуруллабой саройининг тарихи минг йилларга бориб тақалмайди. Мажмуа XIX аср ўрталарида қуриб бошланган ва эллик йил нари берисида, XX аср бошларига келиб тугатилган. Аммо тарих учун нисбатан қисқа бўлган мана шу даврда ҳам сарой қанчадан қанча дабдабаю, ҳашаматга, шунингдек, хон, вазир ҳамда валиаҳд шахзода умрига зомин бўлган фитналарга гувоҳ бўлди.

Соғлиқни сақлаш, туризм ва енгил саноат – «Ўзмиллийбанк»нинг Бухородаги ташаббуслари ҳақида
Бухорода «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамияти фаолияти билан яқиндан таништириш, ОАВ вакиллари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида пресс – тур ташкил этилди.

Соғлом турмуш сари: аёллар «Миллий банк кубоги» учун кортга чиқишди (видео)
2020 йил 30 октябрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки яна бир ютуққа эришди
«Ўзмиллийбанк» АЖ яна бир ютуққа эришди. Банк Compliance Control Ltd компанияси томонидан ўтказилган QSA-аудити натижалари билан тасдиқланган сертификатга эга бўлди. Бу ҳақда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ахборот хизмати томонидан маълум қилинган.

«ЎзМиллийбанкка хуш келибсиз» лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди (видео)
«ЎзМиллийбанк» АЖ томонидан банкнинг Тошкент шаҳри Учтепа филиали ҳузуридаги ўқув марказида «ЎзМиллийбанкка хуш келибсиз» лойиҳаси доирасида банкка энди ишга кирган ёш ходимлар учун банк фаолияти, тарихи, хизматлари билан таништириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда пойтахтимиздаги ва вилоятлардаги ёш ходимлар қатнашди. Вилоят филиали ходимлари онлайн тарзда иштирок этди.

«Азия-Инвест Банк» The Bank of New York Mellon билан ҳамкорликни йўлга қўйди
Ўзмиллийбанк АЖнинг Россия Федерациясидаги шўъба банки «Азия-Инвест Банк» доимий равишда молиявий хизматлар турини кенгайтириб, мижозларга хизмат кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиб, хорижий молия институтлари билан самарали ҳамкорлик қилмоқда.

Банк-молия академияси — 2020 йил якунлари
Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли трансформациялар, ёш авлод иқтисодчилари, банкирлар ва молиячиларнинг янги талаблари, рақамли технологияларнинг тарқалиши — банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими учун долзарб муаммога айланди.

«Ўзмиллийбанк» жонбозлиги билан янгича кўрк олган сарой
Хиванинг дунёга машҳур Ичанқалъа мажмуаси неча асрки сайёҳларни ўзига оҳанрабодек тортиб келади. Қалъадан кунботиш томонга беш юз қадамча юрсангиз Нуруллабой саройига борасиз.

«Миллий банк» соғлом турмуш тарзини тарғиб этмоқда
Кеча теннис бўйича «NBU Кубоги» бўлиб ўтди. Мусобақа Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўтказилди.

Ажойиб тадбир. Миллий банк янги йилни нишонлашдан воз кечиб, болажонларга совға улашди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки акциядорлик жамияти байрам тадбирини ўтказишдан воз кечиб, болаларга хурсандчилик улашишга қарор қилди. Бу ҳақда Ўзмиллийбанк ахборот хизмати томонидан хабар берилди.

Халқаро пластик карталар орқали фирибгарлик қандай амалга оширилади? Ўзмиллийбанк огоҳликка чақиради!
Айтайлик, молиявий саводхонликка тест кўринишида сўров ўтказилади. Тест чоғида потенциал қурбон электрон почтаси ёки телефон рақами каби маълумотларни киритади. Фирибгарлар тест ўтказилгандан сўнг потенциал қурбон билан алоқага чиқади ва савдо платформаси бўлган сайтнинг хизматидан фойдаланишни таклиф қилади.

«Азия-Инвест Банк» АЖ Ўзбекистондан маҳсулотлар импортини кредитлаш доирасини кенгайтирмоқда
«Азия-Инвест Банк» АЖ — «Ташқи иқтисодий фаолият Ўзбекистон миллий банки» АЖнинг Россия Федерациясидаги шўъба банки ҳисобланиб, мунтазам равишда, Россия корхоналарини молиялаштириш, Россиянинг федерал ва минтақавий савдо тармоқларига Ўзбекистондан тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланади.

«Ўзмиллийбанк»: Янгиланган филиал ва янги имкониятлар
Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Акциядорлик жамиятининг ташкил топганига 29 йил тўлиши муносабати билан куни кеча, Ўзмиллийбанк Тошкент вилояти филиали Янгийул филиалининг маъмурий биноси таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди.

Мустақиллик байрамида Миллий банкдан мижозларга яна бир қулайлик яратилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июлдаги «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3142-сонли қарорига асосоан Тошкент вилоятида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар янада жадаллаштириб олиб борилмоқда.

Сўхда замонавий меҳмонхона қурилади — Ўзмиллийбанк
Ўзмиллийбанк Фарғона вилояти Сўх туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш учун ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Дастурга асосан Ўзмиллийбанк томонидан 2020-2021 йилларда умумий қиймати 10 450,0 млн. сўм шундан банк кредити 5 200,0 млн. сўм бўлган 5 та лойиҳа амалга оширилади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун тармоқ жадваллари тасдиқланган.

Янги маҳсулотлар - янги шартлар
Аҳолининг даромадларини янада ошириш учун уларга шароитларни яратиш мақсадида банк миллий валютада қандай бўлса, хорижий валютада худди шундай муддатли ва жамғарма омонларининг катта танловини таклиф қилади.

«Миллий банк» АЖ 3DS2 тўлов тизимлари учун янги хавфсизлик протоколига ўтди
«Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамияти мамлакатимизда биринчилардан бўлиб эмиссия ва эквайринг бўйича 3DS2 тўлов тизимлари учун янги хавфсизлик протоколига ўтди.

Ўзмиллийбанк қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлайди
«Ўзмиллийбанк» юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспортини амалга ошириш бўйича истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришда тадбиркорлик субъектларига яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

Ўзбекистонда Биринчи очиқ кейс-чемпионат бошланмоқда!
Ўзбекистонда Биринчи очиқ кейс-чемпионат ўтказилади. Мусобақада иштирок этиш учун ёш ва таълим даражаси бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Битта жинси шим тайёрлаш учун қанча ип-калава кетади?
Битта стандарт ўлчамдаги жинси шимни тайёрлаш учун ўртача 400 грамм ип-калава керак бўлади. Бир жуфт пайпоққа эса 80 грамм хом-ашё зарур. Сифатли кийим-кечак ҳар бир хонадон эҳтиёж сезади.

Сублимация усулида қуритилган мевалар — келажак экспорти
Сублимация — бир ҳолатнинг иккинчи ҳолатга ўзгариши. Бир сўз билан айтганда, ўзимизда тайёрланадиган қўлбола мевақоқилар ҳам сублимацияга мисол бўла олади. Миллий банк кўмагида мева-чевани қайта ишлайдиган SubDry корхонаси ушбу жараённи юқори технологиялар ёрдамида санъат даражасига кўтарган.

Глобал пандемия шароитида экспортга ихтисослашган корхоналар қўллаб-қувватланади
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» АЖнинг Россия Федерациясидаги шўъба корхонаси бўлган – Азия-Инвест Банк (АЖ) Ўзбекистон Республикаси экспорт салоҳиятини кучайтиришга йўналтирилган ва Ўзбекистон-Россия ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажмини ошириш бўйича тизимли стратегияни давом эттирмоқда.

«Ўзмиллийбанк»дан акция: Visa карталари ўртасида комиссиясиз ўтказмалар!
«Ўзмиллийбанк» АЖ Visa International халқаро тўлов тизимининг шартлари ва қоидаларига мувофиқ реализация қилинган Visa тўлов карталарининг эгалари учун 2019 йилнинг декабрида Ўзбекистонда илк бор Visa Direct инновацион хизматини ишга туширди. Мазкур хизмат Milliy мобил иловасида картадан картага пул маблағларини ўтказиш имконини беради.

Ўзмиллийбанк ходимларга инглиз ва рус тилини ўргатадиган бот ишга туширди. Ғолиблар тақдирланмоқда
Миллий банк раҳбарияти томонидан ходимлар ўрасида хорижий тилларни ўрганиш ва мавжуд билимларни такомиллаштириш, шунингдек, хорижий тилларни ўрганиш учун шароит яратиш ва юқори натижа кўрсатган ходимларни рағбатлантириш учун махсус бот ишга туширилди.

«Ўзмиллийбанк» кўмагида Россиядан бешта электровоз олиб келинади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖ «ВЭБ.РФ» давлат корпорацияси билан 14.3 миллион евролик кредит линиясини очиш бўйича шартнома имзолади. Ушбу шартномага кўра «Новочеркасский электровозостроительный завод» МЧЖ томонидан тайёрланган бешта магистрал юк электровозлари «Ўзбекистон темир йўллари» ихтиёрига олиб келинади.

Бепул картага эга бўлишни истайсизми?
БЕПУЛ картага атиги бир нечта ҳаракат орқали эришишни хоҳлайсизми? «Ўзмиллийбанк» шундай имконият тақдим этмоқда.

«Ўзмиллийбанк» ШҲТ Банклараро бирлашмаси конференциясида қатнашди
«Ўзмиллийбанк» АЖ «ВЕБ.РФ» Давлат ривожланиш корпорацияси раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Банклараро бирлашмаси конференциясида иштирок этди.

Ўзмиллийбанк мева-сабзовотчилик агрокластерларини ривожлантиришга имтиёзли кредит беради
Қишлоқ хўжалигида мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш учун Ўзмиллийбанк мева-сабзавотчилик агрокластерларига янада қулай шартларда кредитлар тақдим этишни бошлади.

«Ўзмиллийбанк» АЖ омонатчилари диққатига
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамияти мамлакат раҳбариятининг карантин шартларига риоя қилиш бўйича талабларини бажариш ҳамда ҳозирги вақтда банк муассасаларига бориш имкони бўлмаган омонатчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 2020 йил 10 апрелдан

Ўзмиллийбанк мурожаатларни электрон тарзда қабул қилишга ўтди
Ўзмиллийбанк COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча мурожаатларни электрон тарзда қабул қилишга ўтди.

«Ўзмиллийбанк» кредит шартларига енгиллик киритди
Ўзбекистон ҳудудида карантин эълон қилинганлиги сабабли Миллий банк ўз мижозлари учун энг яхши шартларни жорий этди:

«Ўзмиллийбанк» ходимлари бир кунлик иш ҳақини «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига ўтказди
Бугун мамлакатимиз ва бутун дунёга жиддий хавф солаётган коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

«Миллий банк» кўмаги билан Жиззахда кўнгилочар жой очилди
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ фаолияти билан яқиндан таништириш, ОАВ вакиллари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва банк имижини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 13 март санасида Жиззах вилояти бўйлаб пресс – тур ташкил этилди.

Пахтадан ип-калава тайёрлаб, хорижга сотиб юборишдан на давлатга ва на миллатга фойда бор — «Миллий банк» мижози
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ фаолияти билан яқиндан таништириш, ОАВ вакиллари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва банк имижини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 13 март санасида Жиззах вилояти бўйлаб пресс–тур ташкил этилди.

Аёллар сотиб олган эмас, олмоқчи бўлган харидини ўйлайди — «Миллий банк» мижозидан маслаҳат
Жиззах вилояти, Арнасой туманида жойлашган текстил корхонасининг ўрни илгари чўл эди. Уч йил муқаддам туманда «Arnasoy gold Tex» МЧЖ ишга туширилди. Ҳозир бу ерда 600 дан ошиқ иш ўрни яратилди. Яна 600 киши ишга олиниши режалаштирилмоқда. Бу ишларнинг барчаси Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки кўмагида амалга оширилди.

Ҳисоб рақам очиш, ариза бериш, онлайн омонат — Миллий банк билан ҳаммаси осон
Ҳисоб рақам очиш, кредит олиш учун ариза бериш, онлайн омонатни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмалари.... Мана шундай хизматларни тез ва сифатли амалга оширувчи Миллий банкнинг яна бир ҳудудий маркази ўз фаолиятини бошлади. Манзил эса Тошкент вилоятининг Олмалиқ ҳамда Чирчиқ шаҳарлари. Марказ ходимлари замонавий коммуникация воситалари

«Ўзмиллийбанк» мижозларга стандартлар асосида хизмат кўрсатади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 3620-сонли Қарори ижроси ҳамда Ўзмиллийбанк Бошқаруви томонидан 2018 йил 15 февралда тасдиқланган «Ўзмиллийбанк стандарт қоидалари» асосида хизмат кўрсатилишини ташкил қилиш мақсадида жорий йилнинг 22 феврал куни Банк-молия академияси биносида ўқув семинари ташкил этилди.

Банк ходимлари малакаси хориж тажрибаси асосида оширилади
Унда «Ўзмиллийбанк» АЖ Ходимлар билан ишлаш департаменти директори ўринбосари Умид Валиев ва «Газпромбанк» АЖ ижрочи директори Алексей Шевченко томонидан кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксизлиги, ўқитиш дастурларининг замонавий тижорат банклари томонидан кенг фойдаланилаётган рақамли технологияларга мувофиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

«Ўзмиллийбанк» ходимлари малакасини ошириш учун нималар қилинмоқда?
Жорий йилнинг 13 февраль санасида, Банк-молия Академияси биносида, «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» Акциядорлик жамияти томонидан «Газпромбанк» (Акциядорлик жамияти) билан ҳамкорликда, банк-молия соҳаси ходимлари малакасини ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.

«Ўзмиллийбанк» бошқарувида ёшлар ўрни ошмоқда
Давлат бошқаруви тизимига янгича қарашлар, ривожланишининг инновацион янги усуллари, янги фикрлар-у таклифлар даври, қисқа қилиб айтганда – Ўзбекистон янгиланмоқда. Таъкидлаш керакки, жаҳон ҳамжамиятида ҳам шаклланиб улгурган «Янги Ўзбекистон» атамаси ўз номини оқламоқда. Энди юртимизга – юртимизда, қарашлар янгича.

Шаҳар прокуратураси ва талабалар учун «Ўзмиллийбанк»да очиқ эшиклар куни ўтказилди
Жорий йилнинг 4 февралида «Ўзмиллийбанк» АЖ бош офисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабр куни мамлакат ёшлари билан учрашувида «Ёшларга оид давлат сиёсати»ни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида «очиқ эшиклар» куни ташкил этилди.

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Акциядорлик жамиятига айлантирилди
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2019 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» унитар корхонасини акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4045-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 25 декабрида ўтказилган

«Миллий банк» ва «Газпромбанк» ҳамкорликда семинар ўтказди
Жорий йилнинг 17 январь куни, Банк-молия Академиясида (БМА) «Ўзбекистон Миллий банки» АЖ томонидан «Газпромбанк» (Акциядорлик жамияти) (ГПБ АЖ) билан ҳамкорликда «Чакана бизнес ривожи» мавзусида семинар ташкил этилди.

Тошкент ичида янги шаҳарча қурилмоқда
Истироҳат боғи тўлиқ модернизация қилингач, бир кунда 10 минг кишигача хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

«Миллий банк» Visa Direct инновацион хизмат турини йўлга қўйди
Ўзмиллийбанк илк бора Visa тўлов карта эгалари учун Visa Direct инновацион хизмат турини йўлга қўйди. Ушбу хизмат Visa International халқаро тўлов тизимининг шартлари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади ва картадан картага пул ўтказмаларини Milliy мобил иловасида амалга ошириш имконини беради.

Ўзмиллийбанк томонидан «Банк хизматлари марказлари» очиш ишлари давом эттирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780 сонли «Хусусий мулкни химоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

Ўзмиллийбанк ва Буюк Британиянинг «Frontera Capital»и 953 миллиард сўмлик битим имзолади
2019 йилнинг 14 декабр куни Ўзбекистон Миллий банки «Frontera Capital» (Буюк Британия) инвеститсия компанияси билан кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун миллий валютада 953 миллиард сўм (100 миллион АҚШ доллари эквиваленти) миқдорида маблағ жалб қилиш учун кредит келишувини имзолади.

Ўзмиллийбанк «Sumitomo Mitsui» билан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида келишув имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Японияга илк расмий ташрифи олдидан, жорий йилнинг 16 декабрь куни Ўзбек-Япон бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Япониянинг етакчи банк-молия конголомератларидан бири бўлган «Sumitomo Mitsui Financial Group»

«Миллий банк» ва «Газпромбанк» ҳамкорликда семинар-тренинг ташкил этди
Жорий йилнинг 13-14 декабр кунлари Банк-молия академияси биносида (БМА), Ўзбекистон Миллий банки томонидан «Газпромбанк» (Акционерлик Жамияти) (ГПБ АО) ҳамкорлигида, «Лойиҳаларни молиялаштириш ва рискларни хеджирлаш» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

«Миллий банк» ва Бош прокуратура коррупцияга қарши семинар ўтказди
Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзмиллийбанк Бош офисида 2019 йил 27 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирларни тўғрисида»ги ПФ-5729-сонли Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда семинар ташкил этилди.

Ўзмиллийбанк бош офисида йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 7 декабр санасида Ўзмиллийбанк Бош офиси биносида Банк Бошқарувининг кенгайтирилган йиғилиши ташкил этилди. Мазкур йиғилишда Банкнинг барча таркибий тузилмалар раҳбарлари, жумладан департаментлар директорлари, бўлим ва филиаллари бошқарувчилари иштирок этишди.

Тупроқсиз деҳқончилик қилиш мумкинми? «Миллий банк» мижози жавоб берди
Сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришнинг ҳам ўзига яраша қийинчилиги, машаққатлари талайгина. Фақатгина ёзги экинларни экиб, ҳосил олиш орқали қишин-ёзин расталарни тўлдириб, аҳолини етарлича озиқ-овқат маҳсулоти билан тўлиқ таъминлаб бўлмайди. Бу эса ўз-ўзидан йилнинг тўрт фаслида ҳам деҳқончилик қилиш заруратини юзага келтиради.

Наманган ривожига камарбаста банк
«Ўзмиллийбанк»нинг Наманган бўлими вилоятда амалга оширилаётган йирик ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни муваффақиятли молиялаштириб, ҳудуднинг ҳар томонлама тараққий этишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш баробарида аҳолига намунали банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Миллий банк томонидан ўқув семинари ташкил этилди
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Банк-молия академияси (БФА) биносида Ўзбекистон Миллий банки ва «ВЭБ.РФ» Давлат тараққиёт корпорацияси (Россия) билан ҳамкорлигида банк-молия соҳасида ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

Банклар ўртасидаги ноанъанавий мусобақада ўз банкингизга овоз беринг
«Bank va Mijoz» каналида банклар ўртасида ўзига ҳос ноанаънавий «футбол» мусобақаси ўтказилмоқда. Ушбу мусобақанинг ярим финалига Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳам чиқди.

Миллий банк кўмагида олинган автобусларда Россияга қатнов йўлга қўйилади
Ҳар бир автоулов салони 51 та йўловчига мўлжалланган бўлиб, улар учун максимал даражада қулайлик яратилган. Ўриндиқлар юмшоқ, ҳар бир ўриндиқ тепасида ҳаво дефлектори ва индивидуал ёритиш чироқлари мавжуд. Кондиционер ва мониторлар сафарлар чоғида жуда қўл келади.

Миллий банк жисмоний ва юридик шахслар учун депозитларни таклиф этади
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки жисмоний ва юридик шахслар учун депозитлар таклиф этади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълумот бериб ўтди.

«Sales»! Миллий банк ҳар ой танлов ўтказиб, ғолибларни тақдирламоқда
Ўзбекистон Миллий банки филиаллари ходимларини мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш, иш сифатини яхшилаш, юқори натижаларга эришиш, банк хизматлари ва маҳсулотларини фаол равишда сотиш, борасида рағбатлантириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилиб, турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Миллий банк Бухорода Етти пир қадамжоларида меҳмонхоналар қурилишини молиялаштирди
Бугунги кунда туризм, ҳар қайси мамлакат иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатадиган соҳа ҳисобланади. Дунё статистикасига назар солсак, туризм жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 10 фоиздан кўпини ташкил этади. Ушбу соҳада дунёнинг меҳнатга лаёқатли аҳолисининг 8 фоиздан ортиғи фаолият юритади ва дунё экспортининг 7 фоиздан ортиғи туризм хизматларига тўғри келади.

Миллий банк мактабгача таълим муассасалари ривожига ҳисса қўшмоқда
Маълумки, мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Бугунги кунда мазкур тизимни янада такомиллаштириш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли «Мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш ва рағбатлантириш туғрисида»ги Қарори бунга яққол далил бўла олади.

Жиззахда «Ўзмиллийбанк»нинг янги биноси очилди, мижозлар учун янги қулайликлар пайдо бўлди
Ташқи иқтисодий фаолият «Ўзмиллийбанк» Жиззах бўлимининг тўрт қаватли замонавий биносини фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

«Ёш тадбиркорлар» форумидан — Миллий банк 1361 нафар ёш тадбиркорга кредит ажратди
Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида «Ёш тадбиркорлар» форуми бўлиб ўтди. Ушбу форумда «Ёшлар — келажагимиз» Давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиб, иш бошлаган ёшлар ўз маҳсулотларини намойиш қилди.

«Ёшлар – келажагимиз». Миллий банк ёш тадбиркорларни қўллаш учун нималар қилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Yoshlar – kelajagimiz» давлат дастури тўғрисидаги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур қарорнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш учун барча етарли шароитларни яратиб бериш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда ёшларни иш билан таъминлаш ҳисобланади.

Миллий банк «Эффект Макаренко» ёритган ҳолат юзасидан муносабат билдирди
Мурожаат юзасидан ўрганиш олиб борилганда, автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш шаҳобчасига HUMO тизимида ишловчи янги банкомат ўрнатилаётганлиги сабабли бошқа банкоматлар ҳам электр тизимидан узиб қўйилганлиги ва вақтинча фаолият юритмаётганлиги аниқланган. Бу ноқулайликни бартараф этиш мақсадида банк ходимлари томонидан мижозимиз нима мақсадда мурожаат қилаётгани ўрганилган.

Ўзмиллийбанк фаолиятида қандай янгиликлар бўлади?
Ўзмиллийбанк томонидан мижозларга қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш, масофавий хизмат турларини ривожлантириш мақсадида замонавий ахборот технологиялари, дастурий таъминот ҳамда техник қурилмалардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.

Ургутда Миллий банк ёрдамида очилган корхона маҳсулоти хорижга экспорт қилинади
Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги «Urgut Micro Metal» корхонаси ташкил этилганига кўп вақт бўлмади. 2018 йилда Миллий банк ёрдами билан иш бошлаган корхона фаолияти энди йўлга қўйилмоқда.

Чанги ҳам пул бўладиган ферроқотишма Миллий банк ёрдамида тайёрланмоқда. Импорт тўхтатилди
Биз ҳам билмас эдик. Токи Бекободдаги «Ўзметкомбинат»га бормагунимизга қадар.

Фирибгарларга алданманг. «Миллий банк» авиачиптани шахсий пластик карта орқали сотиб олишни тавсия этади
Фуқароларнинг ортиқча ишонувчанликлари ёки авиачипталар харид қилиш элементар қоидаларидан бехабарликлари ачинарли оқибатларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳаво йўллари маълумот бериб ўтди.

«Миллий банк»нинг Самарқанд бўлими фаолиятига назар (фото)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Самарқанд вилоят бўлими 1992 йилда ташкил этилган эди. Ўтган вақт давомида бўлим фаолияти ривожлантирилди ва бир қатор туманларда филиаллар ташкил этилди.

«Миллий банк» ҳамкорлигида ишлаб чиқарилаётган гиламлар Европага етиб бормоқда
«Ургаз Карпет» МЧЖ фаолияти 2000 йилда бошланган эди. Гилам ишлаб чиқарадиган корхонада ўша вақтларда 35 киши ишларди ва ишлаб чиқариш ҳажми у қадар катта эмас эди. Кейин эса Миллий банк билан ҳамкорлик бошланди ва корхона фаолияти шундан буён юқорига кўтарилди.

Ургут майизи «Миллий банк» кўмагида экспорт қилинмоқда
Ургут тоғларида етишган мевалар нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни мамлакатларда ҳам анча машҳур. Ён қўшниларимиз Тожикистон ва Қозоғистонда анчадан буён билишади. Тўрт йилдирки Ургут мева-чевалари олис Хитой, Украина, Россия ва Беларусга ҳам етиб бормоқда.

Дунёда 7 дона қолган Амир Темур олтинларидан бири «Миллий банк»да сақланмоқда
Банк қандай пайдо бўлганини биласизми? Бу сўзнинг маъносиничи? «Сарроф пештахтаси» маъносини билдирадиган банк хизматининг илк кўриниши ўрта асрларда Европада юзага келган эди. Аҳолида пул кўпайгач, уни майдалаш ёки йириклаштиришга эхтиёж пайдо бўлди. Айнан шу ишни саррофлар кўчаларга пештахта қўйиб, амалга оширар эди.

Пахта хирмонидан то тикув дастгоҳига қадар. Эгнингиздаги либос қандай пайдо бўлишини биласизми?
Яхши ишни бажариш билан бирга унинг яхшилаб кўрсата олиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. «Миллий банк» шунга монанд иш олиб бормоқда — ҳам ишлаяпти, ҳам ишини кўрсатиб бера оляпти.

Миллий банкда кобренд карта очинг ва дунё бўйлаб сиз билан бирга бўладиган суғуртага эга бўлинг
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки «O`zbekinvest Hayot» суғурта компанияси билан бирга Visa Gold ва Visa Platinum эгалари учун махсус таклиф ишлаб чиқди. Ушбу карта эгалари бир йилга бепул суғурта қилинади. Суғурта сизга бутун дунё бўйлаб қулай ва хавфсиз сафар қилиш имконини тақдим этади.

Хўжаободдаги трикотаж корхонаси маҳсулоти АҚШ, Туркия, Хитой ва Марказий Европага экспорт қилинади
Андижон вилояти, Хўжаобод туманидаги «Nil Granit» МЧЖ «Samo» бренди остида кийим-кечак ишлаб чиқаради. Ушбу бренд нафақат Ўзбекистон, балки Осиё ва Европада ҳам анча машҳур. Яқин қўшнилардан тортиб Польша, Украина, Молдова, Россия, Руминия ва ҳатто Италияга қадар кириб борган.

«Миллий банк»нинг Андижондаги филиалида аҳоли омонат пул маблағлари 128 фоизга ошди
Аҳолининг омонат пул маблағлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 фоизга ортган. Маблағларнинг 75-80 фоизини узоқ муддатли депозитлар ташкил этмоқда. Аҳоли бўш пул маблағларини жалб этиш мақсадида «Инвестиция», «Барқарор», «Даромадли» номли юқори муддатли омонат турлари жорий қилинган.

Миллий банк Андижонда 2286 та иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга пул тикади
Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки Андижон вилоятида 2019-2020 йилларда Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш учун бир қатор тадбирларни режалаштирмоқда.

Пахтани қўл меҳнатисиз етиштириш мумкинми? Етмиш центнер ҳосил олишчи?
Ўзбекистонда кластер тизимида ишлашга ўтилганига кўп бўлмади. Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманидаги «Khantex Group» МЧЖ уч йил муқаддам биринчилардан бўлиб ташкил этилган эди. Ҳозирда бу кластерда 10,4 минг тонна пахта қайта ишланиб, 9,4 минг тонна ип-калава, 2,1 минг тонна трикотаж мато ишлаб чиқарилмоқда.

Рақобатда Хитойни енгганлар. Ривоятга айланган текстил корхонаси ҳақида
«Россияга бориб, ўзимга кўйлак олай дедим. Дўконда битта кўйлак жуда маъқул келди, кийиб кўрсам, худди ўзимга ўлчаб тикилгандек. Қаерда тикилган экан, деб, ёрлиғига қарасам, ўзимизнинг «Samo» экан...»

Андижонда «Миллий банк» мижозлари нима учун кўпаймоқда? Рақамларга назар
Кенг ва ёруғ зал, ҳар бир мижоз учун алоҳида ходим, хуштабассум. Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Андижон вилояти филиалида ўтказилган пресс-тур давомида қолган бирламчи таассурот худди шундай бўлди. Кейин эса бу таассурот яна-да мустаҳкамланиб борди.

«Миллий банк»да қалбаки доллар муомалага киритилишдан тўхтатиб қолинди
Тошкетда қалбаки пул тайёрлаш ва уни ўтказиш жинояти рўй берди. Хабар қилинишича, «Миллий банк»нинг Миробод тумани филиалида қалбаки долларни ўтказишда гумонланувчи қўлга олинган.

«Ўзмиллийбанк» кўп қаватли уйлардаги хонадонларни ипотека кредити асосида сотувни йўлга қўйди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида янги барпо бўлган иккита кўп қаватли уй-жой сотилиши эълон қилинди.

Энди метрода жетон сотиб олиш шарт эмас, «HUMO» бўлса кифоя
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3945-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда «HUMO» тўлов тизими инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

Миллий банк экологик тоза пакетлар ишлаб чиқариш учун пул ажратади
Жанубий Кореянинг компанияси Ўзбекистонда биопарчаланувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Жанубий Кореянинг «Seojin Industry» компанияси делегацияси ўртасида кечган учрашувда айтиб ўтилди.

«Ўзмиллийбанк» тадбири. Оила куни қандай ўтиши лозим? (фото)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки жорий йилнинг 1 октябр куни «Ўзмиллийбанкнинг оила куни» тадбирини ўтказгани хабар қилинган эди.

Миллий банк ёш кадрларни ишга жалб қилмоқда
Ҳаммамизга маълум, юртимизда миллий олий юридик таълимни модернизациялаш, мазкур соҳага халқаро таълим стандартлари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, таълим олаётган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича самарали тизимни яратиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Иссиқхона бизнесини бошламоқчимисиз? Миллий банк мижози тажрибаси
Иссиқхона бизнеси охирги йилларда жуда урф бўлмоқда. Бунинг учун шароит ҳам етарли, албатта. Иссиқхона бўйича бизнес режа билан мурожаат қилсангиз, банк сизга йўқ демайди. Масалан, ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги «Shirin Agro Nur» МЧЖга 700 минг АҚШ доллари миқдорида кредит тақдим этди.

Чегара олди ҳудудидаги корхонада иш ҳақи қанча бўлиши керак? Миллий банкдан пресс-тур (фото)
Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан бугун Сирдарё вилоятига пресс-тур ташкил этилди. Журналистлар энг аввало Сирдарё вилояти, Сирдарё туманидаги сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган «AWP» Ўзбекистон - Хитой қўшма корхонасига ташриф буюришди.

Миллий банк тадбиркорларни доимо қўллаб-қувватлайди
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи Дилмурод Нуриддинов, банкнинг амалиёт бошқармаси бошқарувчиси Комилжон Олимжонов тадбиркорлар билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки 28 ёшда!
1991 йил 7 сентябр куни Мустақиллигимизнинг шодиёнасига яна бир тантана уланиб кетди. Бу Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ташкил этилишидир.

Миллий банк Хитой тараққиёт банки билан юан асосида шартнома тузди
2019 йил 26 август куни Пекинда (ХХР) Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг бешинчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзмиллийбанк) 500 миллион Хитой юанида кредит линиясини жалб қилиш учун Хитой Давлат тараққиёт банки (ХДТБ) билан кредит шартномасини имзолади.

Миллий банк ва Хитой тараққиёт банки 309 миллион долларлик шартнома тузди
Хитой Давлат Тараққиёт Банки (ХДТБ) ҳамкорлик йиллари давомида бир неча маротаба кредит линияларини тақдим этди, улар орқали Миллий банк 460 дан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштирди, шу жумладан, умумий қиймати 655 млн. АҚШ доллари бўлган 6 кредит линиялари ўзлаштирилди.

Миллий банк метрода йўл ҳақини контактсиз тўлаш тизимини йўлга қўймоқда
Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) метрода йўл ҳақини HUMO карталари орқали контактсиз тўлаш бўйича тажриба лойиҳасини бошлаб юборди.

Ўғирланган карта тез блокланади, эмлаш ва виза. Халқаро картанинг яна қандай хусусиятлари бор?
Visa Infinite Visa халқаро тўлов тизимининг премиум-карта сегментининг юқори тоифасига киради ва энг обрўли картасидир. Энг талабчан мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш учун махсус ишлаб чиқилган. Карта юқори даражадаги имтиёзларни тақдим этади ва унинг эгаси юқори синф хизматига эга бўлади.

Миллий банк Марғилон филиалидаги ҳолат бўйича муносабат билдирди
Миллий банк матбуот хизмати «uza.uz» сайтида 2019 йил 11 июнда чоп этилган «Миллий банкнинг Марғилон шаҳар филиалида мижозларнинг кредит қарздорлиги омонатчиларнинг маблағлари ҳисобидан қоплаб келаётганлиги фош этилди» мақоласи юзасидан муносабат билдирди.

Андижонда банк ходимлари 759 минг АҚШ долларини ўмаришди
Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ТИФ «Миллий банк» Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқаларнинг жинояти фош бўлди.

Миллий банк раҳбариятида ўзгариш бўлди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисига ўринбосар тайинланди.