Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро пластик карталар орқали фирибгарлик қандай амалга оширилади? Ўзмиллийбанк огоҳликка чақиради!

Халқаро пластик карталар орқали фирибгарлик қандай амалга оширилади? Ўзмиллийбанк огоҳликка чақиради!

Фото: «Xabar.uz»

Пластик карталар бўйича фирибгарликнинг кўпгина усуллари мавжуд. Ўзмиллийбанк сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда қуйидаги фирибгарлик схемаси кўпайиб кетганига аҳамият берди:

Айтайлик, молиявий саводхонликка тест кўринишида сўров ўтказилади. Тест чоғида потенциал қурбон электрон почтаси ёки телефон рақами каби маълумотларни киритади. Фирибгарлар тест ўтказилгандан сўнг потенциал қурбон билан алоқага чиқади ва савдо платформаси бўлган сайтнинг хизматидан фойдаланишни таклиф қилади. Мазкур сайт минимал сармояда ҳам даромадни оширишга ёрдам беришига мижозни ишонтиради ва бонуслар ҳадя қилади. Қурбон фирибгарларнинг қармоғига илинганидан кейин улар камида 100 АҚШ доллари миқдордаги сармоялардан бошлайди ва уни худдики муваффақиятли сармоя сифатида 150-200 АҚШ доллари миқдорида қайтаради. Шу билан қурбоннинг ишончига киради.

Кейин яна бонуслар таклиф қилишни бошлайди ва аксарият карта эгалари соддалиги туфайли катта сармоя тикиш учун брокерларга 500-3000 АҚШ доллари миқдорида йирик суммаларни ишониб топширади. Шундай сармоялар сериясидан кейин позиция юқорига кўтарилаётгани ва яна-да кўпроқ сармоя киритиш кераклиги кўрсатилади. Бу сафар каттароқ суммани киритишга ундов бўлади, лекин шундан сўнг позиция кескин тушиб кетади ва қурбон ҳисоб-рақамдан пул маблағларини ечишга ҳаракат қилиб, ваҳимага тушишни бошлайди. Бироқ позиция очиқ бўлгани туфайли оммавий офертага мувофиқ, маблағларни ечиб бўлмайди.

Мана шундай схема бўйича фирибгарлар енгил ва тез даромадни ваъда қилади ва ишонувчан, енгил пул иштиёқмандларининг маблағларини олиб қўйиши мумкин.

Карта эгалари шуни ёдда тутишлари керакки, агар шу каби сармоя ишларига аралашиш ниятлари бўлса, бошланишида сармоя киритиладиган сайтнинг шартлари билан танишиб чиқишлари, интернетда фойдаланувчилар томонидан қолдирилган хулосаларни топиб, ўқишлари лозим. Қўшимчасига, ҳар қандай сайтнинг шу турдаги молиявий операцияларни ўтказишга лицензияси бўлиши керак. Лицензияни ким бергани ва унинг серия рақамини билиб, ҳақиқийлигини текшириб чиқиш зарур. Буни лицензия берган тартибга солувчининг сайти орқали амалга ошириш мумкин. Масалан, брокерга лицензияни берган ташкилотнинг маълумотлари асосида лицензиянинг амал қилиш муддати ва ҳақиқийлигини текшириш мумкин.

Агар карта эгаси шу каби фирибгарларнинг қурбони бўлса, шуни ёдда тутиш лозимки, брокер билан ёзишмалар, унинг исми ва фамилияси, мижоз тарафидан имзоланган барча ҳужжатлар ва сайтнинг ҳамда оммавий офертасининг маълумотларини максимал тарзда йиғиши керак. Буларнинг барчаси далил ҳисобланади.

Мижоз ушбу ҳужжатларни картани берган банкка тақдим этиш керак, бунинг учун картанинг орқасидаги рақам бўйича мурожаат қилиш лозим бўлади. Лекин ҳар доим ҳам ўғирланган маблағни оддий юридик сабаблар бўйича қайтариб бўлмайди — потенциал қурбон сайтнинг оммавий офертасини қабул қилиб, сайтнинг шартларига кўниб бўлган. Унутмаслик лозим, сайтнинг оммавий офертаси ҳам шартнома ҳисобланади ва юридик кучга эга.

Шу боис ҳам Ўзмиллийбанк эҳтиёткорликка чақиради! Енгил ва осон пул топиш истаги пайдо бўлганда шу мақола ёдингизда турсин!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг