«Ўзмиллийбанк» ШҲТ Банклараро бирлашмаси конференциясида қатнашди
«Ўзмиллийбанк» АЖ «ВЕБ.РФ» Давлат ривожланиш корпорацияси раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Банклараро бирлашмаси конференциясида иштирок этди.
Жорий йилнинг 23-24 апрел кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Банклараро бирлашмасининг ШҲТ ҳудудини ривожлантириш институтлари раҳбарлари иштирокида конференцияси онлайн режимда бўлиб ўтди. Тадбирда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Банклараро бирлашмасининг аъзо банклари қатнашдилар:
- ВЕБ.РФ давлат ривожланиш корпорацияси (Россия Федерацияси);
- «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ;
- «Қозоғистон Тараққиёт Банки» ОАЖ;
- Хитой давлат тараққиёт банки;
- «РСК Банк» ОАЖ (Қирғизистон);
- «Ҳабиб Банк Лимитед» (Покистон Ислом Республикаси);
- Тожикистон Республикаси «Амонатбонк» давлат жамғарма банки.
Анжуман доирасида янги глобал синов - коронавирус инфекциясининг тезлик билан тарқалишига қарши курашда яқин ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда амалга оширилаётган ва пандемия оқибатларини юмшатиш ва глобал пандемиянинг иқтисодий соҳаларга ва амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига салбий таъсир қилиш хавфини олдини олишга қаратилган самарали амалий чора-тадбирлар тўғрисида маълумот алмашдилар.
Анжуманда инвестиция лойиҳалари соҳасидаги ҳамкорлик, пандемия даврида айланма маблағларни тўлдириш учун тадбиркорлик субектларини молиялаштириш, пандемия даврида энг заиф бўлган шаҳар инфратузилмаси лойиҳаларини молиялаштириш масалаларига алоҳида эътибор берилди, шунингдек, ШҲТнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигида миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш масалалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш улушини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди..
Анжуман давомида «ВЕБ.РФ» Давлат ривожланиш корпорацияси раиси И.И. Шувалов ва Хитой Давлат тараққиёт банки (ГДБК) президенти О. Веймин билан музокаралар бўлиб ўтди.
ВЕБ.РФ кредит маблағлари эвазига гидроенергетика, иссиқлик энергетикаси ва транспорт соҳасида умумий қиймати 212,8 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган лойиҳалар молиялаштирилган.
Учрашув давомида ВЕБ.РФ Давлат Тараққиёт Корпорацияси жорий лойиҳаларни молиялаштиришни давом эттиришини ҳамда транспорт соҳасидаги қўшимча лойиҳани 16 млн. АҚШ доллари миқдорида молиялаштиришга тайёрлигини маълум қилди.
Анжумандан сўнгида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Банклараро Бирлашмаси аъзо банклари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар иқтисодиётига пандемия таъсирини юмшатиш бўйича мунтазам равишда икки томонлама ва кўп томонлама маслаҳатлашувлар ўтказишга, ва амалий чоралар ва механизмларни кўрсатувчи «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter