Ўзмиллийбанк мева-сабзовотчилик агрокластерларини ривожлантиришга имтиёзли кредит беради
Қишлоқ хўжалигида мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш учун Ўзмиллийбанк мева-сабзавотчилик агрокластерларига янада қулай шартларда кредитлар тақдим этишни бошлади.
Кредит мақсади:
Мева – сабзавотчилик агрокластерларини айланма маблағлар билан таъминлаш.
Кредит муддати – очиқ линияли, револвер усулда кредит суммасини ҳар 6 ойда тўлиқ қайтариш шарти билан 18 ойдан кўп бўлмаган муддатга;
Фоиз ставкаси - йиллик 22 фоиз. Бунда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг 7% миқдордаги компенсациясидан фойдаланилганида, кредитнинг фоиз ставкаси қарз олувчига йиллик 15% га айланади.
Кредит миқдори:
Мева-сабзавот кластерининг ишлаб чиқариш қувватлари, кредит маблағларини сўндиришнинг аниқ ҳисоб-китоблари ҳамда кластер томонидан тузилган олди-сотди шартномаси қийматидан келиб чиқиб белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter