Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Азия-Инвест Банк» АЖ Ўзбекистондан маҳсулотлар импортини кредитлаш доирасини кенгайтирмоқда

«Азия-Инвест Банк» АЖ Ўзбекистондан маҳсулотлар импортини кредитлаш доирасини кенгайтирмоқда

«Азия-Инвест Банк» АЖ — «Ташқи иқтисодий фаолият Ўзбекистон миллий банки» АЖнинг Россия Федерациясидаги шўъба банки ҳисобланиб, мунтазам равишда, Россия корхоналарини молиялаштириш, Россиянинг федерал ва минтақавий савдо тармоқларига Ўзбекистондан тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланади.

Анъанавий ишлаб чиқаришдан ташқари, чет эл бозорига, юқори қўшимча қийматга эга бўлган, кабел ва сим, электр – маиший техника маҳсулотлари ҳамда электр энергияси ускуналарини ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирувчи, «Ўзэлтехсаноат» ассоциациясининг маҳсулотлари ҳам чиқарилмоқда.

Банк ҳамда «Ўзэлтехсаноат» ўртасидаги ҳамкорлик натижасида, Россия Федерациясига маиший ва электротехник маҳсулотларни импорт қилувчи Россия корхоналари молиялаштирила бошланди. Натижада, Россия корхоналарига «Артел» компанияси маҳсулотларининг дилер/дистрибюторлари учун кредит линиясини очиш тўғрисида келишувларга эришилди.

Жорий йилнинг сентябр ойида Банк томонидан «Артел» корхонасининг Россиядаги дистрибютори ҳисобланувчи «Артел - Рус» МЧЖ учун кредит линияси очилди. Бу эса корхонага жорий йилнинг якунига қадар маиший техника маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини 10 млн. АҚШ долларига қадар ошириш имконини беради.

Россия бозорларига «Ўзэлтехсаноат» ассоциациясининг «Артел» ва бошқа корхоналари маҳсулотларининг экспорт ҳажмини «Азия – Инвест Банк» АЖнинг молиявий инструментларидан фойдаланган ҳолда оширилиши, ўзаро товар айирбошлашнинг тез суръатларда ўсиши, икки давлат ўртасидаги халқаро ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши, саноат ривожланиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг