Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу тиббий қўлқоплар қўл терисини шикастламайди — Ўзмиллийбанк ёрдамида очилган корхона ҳақида

Бу тиббий қўлқоплар қўл терисини шикастламайди — Ўзмиллийбанк ёрдамида очилган корхона ҳақида

Бугунги кунда карантин қоидаларига риоя этишда ҳар бир юртдошимизнинг доимий ҳамроҳига айланган. Ўтган оғир даврларда тиббиёт маскалари билан бирга бир марталик тиббий қўлқоплар ҳам кўп бора жонимизга оро кирди.

Мана шундай қўлқопларни ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири Хоразм вилоятидаги «Nur Muxammd Islom Obod» МЧЖ ҳисобланади.

Яхши биласиз, тиббий қўлқоплардан узоқ муддат фойдаланиш кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқаради. Хусусан, баъзилари қўл терисини шикастлаб, аллергия ҳолатини юзага келтириши мумкин. Аммо «Nur Muxammd Islom Obod» МЧЖ ишлаб чиқарувчи маҳсулот бундай ноқулайликлардан холи. Айнан шу сабабга кўра ҳам Хоразмда тайёрланаётган тиббий қўлқоплар хорижга ҳам экспорт қилинмоқда.



Тупроққалъа туманида жойлашган мазкур корхонанинг иш фаолияти «Ўзмиллийбанк» ёрдамида бошланган эди. Банк томонидан ажратилган 6 млрд. сўм кредит эвазига Хитой давлатидан бир марталик латексли қўлқоплар ишлаб чиқариш ускуналари харид қилинди. Шундан сўнг иш ҳам юришиб кетди.

Ҳозирда тиббий қўлқопларни ишлаб чиқариш учун хом-ашё асосан Хитой ва Тайланд давлатларидан олиб келинади. Корхона йилига 20 млн жуфтга яқин қўлқоп ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бугунги кунда корхонада 50 га яқин ходим фаолият юритмоқда. Корхонанинг экспорт географиси Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатларни қамраб олган бўлиб 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспортга йўналтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг