Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ — инвестицион жозибадорлик ва ислоҳотлар доирасидаги ривожланиш истиқболлари

«Ўзмиллийбанк» АЖ — инвестицион жозибадорлик ва ислоҳотлар доирасидаги ривожланиш истиқболлари

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Ўзбекистон: иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи» номли халқаро иқтисодий форум доирасида, «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» («Ўзмиллийбанк») Акциядорлик жамияти банкнинг Россия бозоридаги инвестицион жозибадорлиги ҳақида тақдимот ўтказди.

Россия рублида облигация чиқариш Ўзбекистон Республикаси капитал бозорининг дебют ва стратегик жиҳатдан муҳим инструменти ҳисобланилади, чунки Россиянинг облигация бозори МДҲ мамлакатлари ичида энг йириги ва ривожлангани бўлиб, жозибадор фоизларга ҳам эга.

Бизнинг бозорга Россия инвесторлари томонидан билдирилган юқори даражадаги қизиқишни инобатга олган ҳолда, «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан Россия рублида Москва фонд биржасида облигация жойлаштириш орқали, ресурлар жалб қилиш, биринчи навбатда, молиялаштириш манбалари диверсификациясини амалга ошириш ҳамда валюта хатарларини минималлаштиришга имкон беради. Шу билан бирга, кредит ресурсларининг рақобатбардошлиги ва жозибадорлиги ошади ҳамда уларнинг молия бозорида, айниқса, Россиянинг йирик етказиб берувчиларининг экспорт контрактлари учун, мавжудлиги юзага келади.

Облигация ҳисобига жалб қилинган маблағларни мувафаққиятли ўзлаштириш Россия билан ташқи савдо айланмаси ўсиши учун янги импульс ва кейинги ривожланишга туртки бўлади.

Жалб қилинган ресурслар ҳисобига иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини кенгайтириш ва модернизация қилишга сарфлаш мўлжалланган. Бу эса янги ишчи ўринларини яратиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орасида рақобатни ошириш ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишга имкон беради.

Ҳозирги вақтда европалик сармоядорлардан ташқари, россиялик сармоядорларнинг Ўзбекистон бозорига фаол қизиқиши кузатилмоқда. Шу муносабат билан, «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан ташқи иқтисодий фаолият соҳасида оқилона ва диверсификацияланган сиёсат олиб борилмоқда.

Рублдаги облигацияларни чиқаришни ташкил этишда Россиянинг «Газпромбанк» (АЖ), «Совкомбанк» ОАЖ, «Россельхозбанк» АЖ ва «Азия-Инвест Банк» АЖ каби илғор молия институтлари иштирок этмоқда. Шунингдек, Россиянинг «АКРА» рейтинг агентлигининг тегишли кредит рейтингини олиш юзасидан ишлар «Газпробанк» (АЖ)нинг Рейтинглар бўйича маслаҳатлашув Маркази томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон иқтисодий форуми – 2021, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Вазирлиги ташаббусига кўра, Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси кўмагида ташкил этилди. У 350дан ортиқ халқаро ва ўзбек ишбилармон ва молия соҳаси мутахассислари, халқаро молия институлари, давлат арбоблари, нодавлат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларини бирлаштирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг