Мустақиллик байрамида Миллий банкдан мижозларга яна бир қулайлик яратилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июлдаги «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3142-сонли қарорига асосоан Тошкент вилоятида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар янада жадаллаштириб олиб борилмоқда.
Айниқса шаҳарлардаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари ишини яхшилаш, вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, шаҳар ва туманлар аҳолисининг фаровонлигини ошириш ва турмуш сифатини яхшилаш борасида ҳам режали ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 24 августдаги СҚ-207-III-сонли қарорида Нурафшон шаҳри Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгиланган.
Ўзмиллийбанкнинг Тошкент вилояти филиалининг янги маъмурий биноси Нурафшон шаҳрида муҳандислик-коммуникацияси талаблари асосида, замонавий кўринишда, банк мижозлари учун барча қулайликларга эга бўлган шароитлар билан қисқа муддатларда қуриб битказилди ва кеча, 7 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ташкил топганлигининг 29 йиллиги нишонланаётган кунда фойдаланишга топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter