Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзмиллийбанк ходимларга инглиз ва рус тилини ўргатадиган бот ишга туширди. Ғолиблар тақдирланмоқда

Ўзмиллийбанк ходимларга инглиз ва рус тилини ўргатадиган бот ишга туширди. Ғолиблар тақдирланмоқда

Фото: Xabar.uz

Миллий банк раҳбарияти томонидан ходимлар ўрасида хорижий тилларни ўрганиш ва мавжуд билимларни такомиллаштириш, шунингдек, хорижий тилларни ўрганиш учун шароит яратиш ва юқори натижа кўрсатган ходимларни рағбатлантириш учун махсус бот ишга туширилди.

Унга кўра, аввал ходимларга 40 та савол берилади ва жавоблар орқали йиғилган баллардан келиб чиқиб билим даражасига қараб турли гуруҳларга ажратилади. Ҳар чорак якунида 3 ойлик натижалар жамланиб, энг яхши кўрсаткич қайд этган ходимлар қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.


Бу лойиҳа 2019 йил май ойидан «English conversation» номи остида ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, унда 703 нафар банк ходими ўзаро беллашди. 2019 йил ноябр ойида энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган 15 нафар банк ходими аниқланиб, совринлар билан тақдирланди. Шахсан Ўзмиллийбанк Бошкаруви раиси биринчи 5 таликка кирганларга қимматбахо соврин ва фахрий ёрлиқ топширди. Бундан ташқари, лойиҳа комиссия аъзолари томонидан танлаб олинган ходимлар устамасига қўшимча равишда 10% миқдорда рағбат тарзида мукофот ўрнатилди.

Ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи 2019 йил май ойидан то ноябр ойигача давом этди. 2019 йил декабр ойидан то ҳозирга қадар танлов давом этиб келмоқда. Декабр-феврал ойларида ўзаро беллашган банк ходимлари орасидан юқори натижа кўрсатган 15 нафар иштирокчи саралаб олинди ва тегишли равишда мукофотланди.

2020 йил май ойидан эса «Поехали» номли лойиҳа ишга туширилиб, ходимларнинг рус тили саводхонлигини аниқлаш йўлга қўйилди. Лойиҳа инглиз тили билан бирга «NBU QUIZ» телеграмм-ботида умумлаштирилди ва хозирда 1558 нафар банк ходими рўйхатдан ўтиб, инглиз ва рус тилидаги билимларини синамоқда.

Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад — ходимларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган иштиёқини оширишдан иборат. Шунингдек, лойиҳа иқтидорли ходимларни бир йўналишдан бошқа йўналишга, бир лавозимдан бошқа лавозимга ўтказиш ҳамда департаментларда инглиз ва рус тилларида равон сўзлаша оладиган ходимларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида йўлга қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг