Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Миллий банк» соғлом турмуш тарзини тарғиб этмоқда

«Миллий банк» соғлом турмуш тарзини тарғиб этмоқда

Кеча теннис бўйича «NBU Кубоги» бўлиб ўтди. Мусобақа Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юртимизда оммавий спортни ривожлантириш зарурлигини кўп бора таъкидлаб ўтган эди. Жумладан, 2020 йил, 30 октябрь санасида давлат раҳбарининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган.

«Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан ушбу фармон доирасида теннис мусобақаси ташкил этилди. Давлат бошқарув органлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўртасида ўтказилган мусобақада 30 нафар ҳаваскор-спортчи қатнашди. Барча иштирокчилар олимпия тизимида 15 та жуфтликка ажратилди. Мусобақани халқаро профессионал ҳакамлар бошқариб борди ва Ўзбекистон теннис федерацияси шифокори спортчилар соғлигини кузатиб турди.

Қуръа натижасига кўра барча жуфтликлар гуруҳларга бўлинди. Ҳар бир гуруҳда баҳслар давра тизимида ўтказилди. Энг кўп очко жамғарган иккита жуфтлик плей-оффга йўл олди ва биринчи ҳамда учинчи ўринлар учун кураш олиб борди.


Баҳс якунига кўра ғолибликни Фурқат Каримов ва Ёрқин Зоиров жуфтлиги эгаллаб, «NBU Кубоги»ни қўлга киритишди.

Мусобақада иккинчи ўринни Валерий Тян / Владислав Шегай жуфтлиги эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Мухсин Ашуров / Артур Маурэрларга насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Хамидуллаевич Набиев, Миллий Олимпия Қўмитаси раиси Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов ҳамда «Миллий банк» АЖ Бошқаруви раиси Алишер Қудратуллаевич Мирсоатов иштирок этди.

Ҳаваскорлар ўртасидаги ушбу мусобақа анъанавий кўриниш олиши мусобақа давомида таъкидлаб ўтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг